December 19, 2019

Ғаффорова Соҳиба Маматқуловна 12-Файзобод сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

Ғаффорова Соҳиба Маматқуловна 1975 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган.
Миллати - ўзбек.
Маълумоти – ўрта махсус. 2002 йилда Сирдарё вилояти Бозор муносабатлари коллежини тамомлаган.
Ихтисослиги  – Хисобчи-иктисодчи.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
С.Ғаффорова меҳнат фаолиятини 1999 йили Жиззах вилояти Янгиобод тумани молия бўлимида иш юритувчилигидан бошлаган. 2009-2012 йиллар Янгиер Тиббиёт бирлашмаси Т.Малик шаҳар врачлик пункити тиббиёт ходими, 2012-2014 йиллар Янгиер шаҳар прокуратураси техник ходими лавозимларида фаолият юритган.
2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар Янгиер шаҳрида (тадбиркор) ҳунармандчилик соҳасида фаолият олиб бормоқда.
С.Ғаффорова Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
-хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш;

- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш;
- ҳудудда ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали Икки нафар фарзанди бор.