Excel дастурида фильтр қўйиш 3-қисм
1.Excel дастуридаги жадвалда керакли ячейкаларни ранглар орқали белгиланган бўлса ва сизга фақат қайсидир ранг бўйича фильтрлаш керак бўлса:
Фильтр белгисига босилади ва Фильтр по цвету танланади ва очилган ойнада керакли ранг танланади:
2.Сон киритилган устунни фильтрлаш. Бунда сон киритилган устундаги фильтр белгисига босилади ва Числовые фильтры танланади. Очилган ойнада бирор қийматга тенг(Равно), бирор қийматга тенг бўлмаган(Не равно), бирор қийматдан катта бўлган(Больше), бирор қийматдан катта ёки тенг бўлган(Больше или равно), бирор қийматдан кичик(Меньше), бирор қийматдан кичик ёки тенг(Меньше или равно), бирор қийматлар оралиғидаги(Между), биринчи 10 та қийматни(Первые 10), ўртача қийматдан юқорисини(Выше среднего), ўртача қийматдан кичигини(Ниже среднего) танлаш мумкин:
3.Матн киритилган устунни фильтрлаш. Бунда матн киритилган устундаги фильтр белгисига босилади ва Текстовые фильтры танланади. Очилган ойнада керакли матн(Равно), кўринмаслиги керак бўлган матн(Не равно), бирор сўз ёки ҳарфдан бошланадиган матн(Начинается с), бирор сўз ёки матн билан тугайдиган матн(Заканчивается на), таркибида бўлиши керак бўлган сўз(Содержит), таркибида бўлиши керак бўлмаган сўз(Не содержит) танлаш мумкин: