Одам савдоси давр муаммоси.


Одам савдоси инсоният цивилизациясига, жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли уюшган жиноятчилик, хусусан, халқаро терроризм, наркобизнес, қурол – яроғларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши қураш бугун халқаро даражада долзарб муаммо бўлиб турибди.

Мамлакатимизда ҳам одам савдосининг айрим кўринишлари мавжуд. Бу жирканч иш билан шуғулланаётганлар асосан мўмай пул топиш илинжида, фукароларни ўз домига тортмоқдалар. Маълумки, одам савдосига қарши курашиш, унинг ол дини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун аввало ҳуқуқий асос мустаҳкам бўлиши керак. Шунинг учун парламентимиз БМТнинг бу борадаги конвенция ва протоколларини ратифиқация этиш тўғрисидаги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилди.

Президентимизнинг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эса соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси шунингдек, 2008 йили Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Республика реабилитация маркази фаолияти йўлга қўйилган.

Дунёда ҳар йили 2 млн. 700 минг нафарга яқин шахс одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва ёш болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600-800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

БМТ экспертларининг фикрига кўра, жиноий ташкилотларнинг ҳар йили одам савдосидан олаётган даромадлари 5-7 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Одам савдосининг уюшган трансмиллий жиноий фаолият сифатида асосий фарқ қилувчи хусусияти бўлиб, уни содир этиш оқибатида жисмоний шахслар товарга айланадилар. Яъни одамлар сотиб олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари мумкин. Бошқача қилиб айтганда, улар жонсиз буюмларга тенглаштириладилар. Жабрланувчилар асосан ўз юртидан бошқа давлатларга транзит қилиш, чегаралардан ўтказиш орқали сотиб юборилади. Кўриниб турибдики, ушбу жиноят чегара билмайди, бу шахсларга нисбатан барча ёки айрим кўринишдаги ҳуқуқий эгалик аломатлари амалга оширилади.

Одам савдоси жиноятлари мажбурий меҳнат, шаҳвоний хизматларга мажбурлаш, инсон аъзоларини трансплантант қилиш, чақалоқларни сотиш, инсонларни тиланчилик қилишга мажбурлаш учун уларни одамларнинг раҳмини келтирадиган даражада сунъий мажруҳ қилиш, мажбурий никоҳ ва репродуктив вазифалар эксплуатацияси каби кўринишларда намоён бўлади. Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги, ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмаслиги, тез ва осон йўллар билан бойиб кетиш истагининг кучлилиги, гиёҳвандликка ружу қўйиши, оиладаги салбий муҳит, ота-оналар томонидан фарзандларга берилаётган тарбиянинг етарли эмаслиги, назоратсизлик, ахлоқсизлик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш оқибатида ушбу жиноятлар содир этилмоқда. Одам савдоси билан шуғулланувчилар учун ушбу жиноят қурол-яроғ ёки гиёҳвандлик воситалари савдосига нисбатан анча сердаромад ва хавфсиз ҳисобланади. Трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бўлган одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ жиноятлар, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Маълумки, бундай жиноий гуруҳ аъзолари “сайёҳлик” ва бошқа ниқоблар остида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, асосан хотин-қизларни шаҳвоний хизмат кўрсатиш, эркакларни мажбурий меҳнат учун қул қилиб сотиб юбориш эвазига катта миқдорда моддий даромад олишга ҳаракат қиладилар

Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Дилором опа адлия, [09.07.20 14:00]
Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда.

Одам савдоси мамлакат миқиёсида ҳал қилинадиган масала эмас, балки халқаро миқиёсида ҳал қилинадиган муаммодир. Ушбу иллатга карши терроризм, гиёҳвандлик, экология ҳамда бошқа глобал муаммолар каби биргаликда курашиш талаб этилади.

Қумқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Д.Ҳудойқулова