June 22, 2020

БИЗ СОҒЛОМ ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Жануби-ғарбий маҳсус ҳарбий округи билан ҳамкорликда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти спорт залида “Биз соғлом юрт фарзандларимиз” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Мусобақада Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия вилоят бошқармаси, ДХХ Чегара қўшинлари, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги ҳалқаро аэропортларда хавфизлигини таъминлаш қўшинлари «Қарши ҳалқаро аэропортларда хавфизлигини таъминлаш алоҳида батальонининг ёш ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ёшларни ҳар томонлама етук, жисмонан бақувват ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоаси, 2-ўрин Ғузор туман Пачкамар қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига, 3-ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти жамоасига насиб этди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Sport