July 20, 2020

ШАХМАТ КУНИ

20 июль - Бутунжахон шахмат куни ва ушбу кун 1966 йилдан буён нишонланиб келинади. Халқаро нодавлат спорт ташкилоти бўлган Бутунжаҳон шахмат федерациясига 1924 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда 170 давлатларнинг миллий федерацияси унинг аъзоси ҳисобланади.

Шахмат ўйини Ўзбекистон учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакат ҳудудида қадимдан шахмат севимли ўйинлардан бири ҳисобланиб келинган. Сурхондарё ва Самарқанддан қарийиб икки минг йиллик тарихга эга шахмат тошлари топилган. Ўрта асарларда ҳам кўплаб машҳур тарихий шахслар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келишган.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида жойлашаган ҳарбий қисмда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳарбий хизматчилар билан шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, ҳарбий хизматчиларимизни ҳар томонлама етук, жисмонан бақувват ва ҳар бир спорт турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб келишларига шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган.

Мусобақада фаол иштирок этган ҳаваскор шахматчилар ҳарбий қисм командири томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.