ФАХРИЙЛАР ВА ЁШЛАР
Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 29 май кунидаги “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш юзасидан берилган топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ёшлар “Cooworking” марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий окрурги, Қарши ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда “Фахрийлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан кутилаётган натижа, бу ватанпарварлик туйғуси юксак, замонавий билим, мустаҳкам ирода ва қатъий ҳаётий позицияга эга ёшларни олий таълим, олий ҳарбий таълим муассасаларига киришлари, устоз-шогирд анъаналарига содиқ қолиш ҳамда уларни ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишини оширишдан иборатдир.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши раиси бириинчи ўринбосари Даврон Аллаев, Қарши ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия полковниги Эргаш Тилавов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий окрурги маъсул офицери Акмал Ҳакимов ҳамда тадбир меҳмони Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Фахрийлар кенгаш раиси, заҳирадаги подполковник Шариф Мадиев, жамоатчилик кенгаши аъзоси, захирадаги подполковник Қаҳрамон Хасановлар иштирок этди.
Тадбирда ёшлар фахрийлар шахсий ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Тадбир сўнгида ёшларга “Фахрийлар совғалари” топширилди ҳамда ёшлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.