Янгиликлар / Новости
September 28, 2021

Жиззахда суд ва адлия ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди (фотолавҳалар)

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида Жиззах вилоят суди, Жиззах вилоят Маъмурий суди, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.