мақола
February 1, 2022

ҚАРИНДОШ ЎҒРИЛАР

Темур эгри йўлдан юриб ўғирлик жиноятини содир этишни режалаштирар экан, бу ишни содир этишда қариндошларидан ёрдам сўради. Унинг осон йўл орқали келадиган харом даромади Мансур, Мухриддин ва Давронни қизиқтириб қўйди. (исмлар ўзгартирилган)

Темур қариндошлари билан ўзаро жиноий тил бириктирганча ярим кечаси Давроннинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасида Ж.Исломовнинг яшаш хонадони яқинига келишади. Хонадон эгаларининг уй ичида эканлиги ва атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадоннинг орқа томонидаги эшиги орқали ичкарига кириб, молхонадаги бозор нархи 1.500.000 сўмдан жами 19.500.000 сўм бўлган 13 бош қўйни ўғирлаб олиб чиқиб кетишади. Қўйларнинг дастлаб 5 бошини “Ласетти” автомашинасининг юкхонаси ва салонига жойлаштиришиб Самарқанд шаҳрига жўнатиб юборишади. Кейин қолган 8 бошини машинанинг юкхонаси ва салонига жойлаштириб Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги мол бозорига олиб боришади.

Шериклар бозорда қўйларни жами 14.500.000 сўм эвазига сотиб юбориб, пулларни ўзаро бўлишиб олиб, шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборишади.

Бундан ташқари, щамтовоқлар юқоридаги жиноятни такрор амалга ошириб, Ж.Исломовнинг яшаш хонадонининг орқа томонидаги эшиги орқали ичкарига кириб, молхона ичида бўлган ҳар бирининг бозор нархи 1.500.000 сўмдан жами 18.000.000 сўм бўлган 12 бош қўйни ўғрилаб кетишади. Уларни щам 5.500.000 сўм эвазига сотиб юборишади.

Қариндош жиноятчиларнинг қинғир ишлари узоққа чўзилмади. Кўп ўтмай улар одил суд олдида қилмишларига яраша жавоб беришди.

Мақсуд Эрназаров, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси