February 4, 2025

Сайёр қабулга марҳамат

Президент топшириғига асосан 20 январдан бошлаб барча ҳудудлардаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш каби олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу мақсадда республика ишчи гуруҳи иштирокида Жиззах вилояти секторлари ҳамда вазирлик ва ташкилот раҳбарлари томонидан ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилади.

Унга кўра Жиззах вилоятида қабул кунлари 3-8 февраль кунларига белгиланди

Жиззах шаҳри Махсус иқтисодий зона дирекцияси биносида (Жиззах шаҳри, Фориш, Шароф Рашидов туманлари учун) - 4 февраль куни соат 10:00.

Дўстлик тумани маданият маркази биносида (Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Пахтакор туманлари учун) - 5 февраль куни соат 10:00.

Ғаллаорол тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биносида (Ғаллаорол, Бахмал туманлари учун) - 6 февраль куни соат 10:00.

Зомин тумани ёшлар маркази биносида (Зомин, Зарбдор, Янгиобод туманлари учун) 7 февраль куни соат 10:00

Эслатма: Ўтказилган сайёр қабуллар якуни бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига соат 17:00га тақдим этиб борилади.
Қабулларни ташкиллаштириш, юқори савияда ўтказилишига туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва котиблари, Халқ қабулхоналари мудирлари ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари масъулдирлар.