ФОРИШДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди раиси томонидан Фориш туман Оқтепа МФЙ ахолиси ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир “Судларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни буздириш ҳақидаги низоларни кўриш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни вужудга келиш тартиби”га бағишланди.
Дастлаб ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни буздириш низоси бўйича гаплашидан олдин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нималар кириши, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 212-моддасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкасининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши нормаси мавжуд. Ишларни судда кўриш давомида жисмоний ёки юридик шахснинг низоли ер участкасини қандай тартибда олганлигига, низоли ер участкаси ажратишга ваколатли органнинг ҳужжати бор-йўқлигига, унинг плани, тавсифидан келиб чиқиб баҳо берилиши, иш бўйича жавобгар бўлган шахс ўзбошимчалик билан қурган иморатни бузишни пайсалга солади ёки бузишни инкор этишлари ҳолати ҳам учраб туради. - дейди суд раиси Эркин Умурзаков. Иш бўйича манфаатдор тараф, хусусан низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқи мавжуд шахс иморатни ўзининг ҳисобидан буздириши мумкин.
Бундай ҳолатда, унда сарфлаган харажатларини ундириш бўйича ўзбошимчалик билан иморат қурган шахсдан ундириб олиш ҳақида даъво қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлади.
Бу ҳолат ўзбошимчалик билан қурган иморатни бузган Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочисига ҳам тааллуқлилиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан ердан қонунчилиги, коррупцияон ҳолатларнинг олидини олиш, бу каби масалаларда мурожаат қилиш тарбиди хусусида йўллаган саволлари ва уларга берилган жавоблари билан баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди.