April 28, 2021

Жиззахда судларнинг 1-чорак сарҳисоби

Жиззах вилояти суди судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Жиззах вилоятининг жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида 384 (2020 йилнинг шу даврида 453 нафар) шахсга нисбатан 292 (355) та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 327 (384) шахсга нисбатан 241 (263) та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 57 (98) шахсга нисбатан 51 (91) та жиноят иши тугатилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳукм чиқарилган ишлар сони 22 тага, тугатилган ишлар сони 40 тага камайган.

Жиноят ишларининг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 шахсга нисбатан 63 та жиноят ишига камайган.

Хисобот даврида барча инстанцияларида 6 нафар шахс оқланган бўлса, 78 шахсга нисбатан 53 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан 24 (29) нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинган, 54 (97) шахсга нисбатан
48 (90) та жиноят ишлари тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Жиззах вилоят ҳудудида ҳисобот даврида умумий судланганлар сони 305 (360) нафарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 тага ёки 15,2 фоизга камайган.

Жиноят судларининг жазо тайинлаш амалиёти таҳлил қилинганда, жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 19 шахсга ёки 6,4 фоизига жарима, 2 шахсга ёки 0,6 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 109 шахсга ёки 37 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 81 шахсга ёки 27,5 фоизига озодликни чеклаш, 83 шахсга ёки 28,2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган бўлса, 11 шахсга нисбатан шартли ҳукм қабул қилинган.

Шунингдек, ўтган йилга нисбатан қасддан одам ўлдириш жинояти (ЖК 97-101-моддалар) 4 тага, қасддан баданга ўртача оғир тан жарохати етказиш жинояти (ЖК 105-модда) 7 тага, номусга тегиш жинояти (ЖК 118-модда) 2 тага, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-модда) 2 тага, товламачилик (ЖК 165-модда) 3 тага, талончилик (ЖК 166-модда) 4 тага, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (ЖК 189-модда)
5 тага кўпайган бўлса, қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109-модда) 6 тага, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш (ЖК 131-модда) 4 тага, фирибгарлик (ЖК 168-модда) 10 тага, ўғирлик (ЖК 169-модда) 7 тага, порахўрлик жинояти (ЖК 210-212-модда) 8 тага, харакат хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти (ЖК 266-модда) 31 тага камайган.

Вояга етмаганларнинг судланиши бўйича маълумот.

Хисобот даврида жами 5 нафар вояга етмаган шахслар судланган бўлиб, шундан 2 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлса, 3 нафари шартли ҳукм қилинган. Вояга етмаганларнинг судланиши ўтган йилга нисбатан 2 тага ёки
28,5 фоизга камайган.

Шунингдек, 2021 йилнинг биринчи чораги давомида жами 20 нафар шахсга нисбатан жамоат ташкилотлари томонидан берилган кафиллик хатларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган;

шундан, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида
3 нафар шахсга нисбатан;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кафиллиги асосида 17 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида жами 718 та материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 219 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 140 нафар шахснинг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилган.

Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш билан боғлиқ кўрилган материаллар ҳақида маълумот.

Хисобот даврида жами 132 та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан барчаси қаноатлантирилган.

Қаноатлантирилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида материалларнинг 47 таси ёшларга нисбатан, 2 таси чет давлат фуқаросига нисбатан, 5 таси аёлларга нисбатан кўриб тамомланган.

Хисобот даврида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида материаллар кўрилмаган.

Юқори инстанцияларда жиноят ишларининг кўрилиши ҳақида маълумот.

Хисобот даврида Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида жами 77 шахсга нисбатан 56 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 5 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, 2 та шахс оқланган бўлса, 6 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.

Кассация инстанциясида жами 12 шахсга нисбатан 10 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 5 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб 4 нафари оқланган бўлса, 2 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича маълумот.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида 4405 шахсга нисбатан 3800 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 2884 шахсга нисбатан 2575 та ишлар бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 1521 шахсга нисбатан 1225 та ишлар тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилганлардан 2649 шахсга нисбатан жарима (2.920.444.319 сўм) жазоси, 432 шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 214 шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Тугатилган ишлардан 819 нафар шахс огоҳлантирилган, 34 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли, 2 нафар шахсга нисбатан ишлар ҳуқуқбузар ақли норосо бўлганлиги сабабли, 51 нафар шахсга нисбатан ишлар жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги, 74 нафар шахсларга нисбатан ишлар оқибат бартараф этилганлиги сабабли ва 541 нафар шахсларга нисбатан материаллар бошқа асосларга кўра тугатилган. Хисобот даврида кўрилган маъмурий ишларнинг 590 таси ёки 15,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Жиззах вилоят судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган профилактик тадбирлар юзасидан

Жиноят судлари томонидан ахборот берилаётган давр давомида жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган 215 та ёки жами кўриб тамомланган жиноят ишларнинг 80,3 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 26 маротаба умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бўйича жойларга 13 та тақдимномалар киритилган. Кўриб тамомланган 224 та ёки 20 фоиз жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 11 маротаба корхона, муассасаларда, 195 ахоли ўртасида, 6 маротаба ўқув муассасаларида лекциялар, суҳбатлар, учрашувлар ўтказилган бўлса, радиода 21 маротаба, газета ва журналларда 38 маротаба, телевиденияда 34 маротаба, веб-сайтларда 183 маротаба чиқишлар қилинган.

Иқтисодий ишларнинг кўрилиши юзасидан

Иқтисодий судларига 2021 йилнинг биринчи чораги давомида жами 2814 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 2271 та иқтисодий ишлар кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 168.755.200.000 сўм ундирилган, 26 та даъво аризани қабул қилиш рад этилган бўлса, 328 та аризалар қайтарилган, 251 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа судга ўтказилган бўлса 935 та иқтисодий ишлар қолдиқда қолган.

Кўрилган ишларнинг ўтган йилдагига нисбати таҳлил қилинганда, 2020 йилниг шу даврида кўрилган 2073 та ишларга нисбатан 2021 йил давомида 198 тага кўпайган.

Кўрилган ишларнинг 1958 (1010/2020 йил) таси фуқаролик ҳуқуқий, 296 (871/2020 йил)таси маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан, 16 (188/2020 йил)таси хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб топиш ва 1 (3/2020 йил) таси корпоратив низолар билан боғлиқ ишларни ташкил қилган.

2021 йилнинг биринчи чораги давомида кўрилган ишларнинг
47 таси олди-сотди шартномаси, 180 таси маҳсулот етказиб бериш,
376 таси контрактация, 29 таси ижара, 13 таси пудрат, 117 таси ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 10 таси юк ташиш, 6 та қарз, 452 таси кредит, 64 таси лизинг, 332 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси,
66 таси ерга оид низолар, 122 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, шунингдек 11 таси банкротлик тоифаларидаги даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишлардир.

Судга даъво ариза (ариза), апелляция ва кассация шикоятлари тақдим этишда давлат бюджетига ихтиёрий равишда 124,72 млн сўм (22,46 млн сўм/ 2020 йил) давлат божи тўланган.

Кўриб ҳал этилган иқтисодий ишлар юзасидан давлат бюджетига суд қарорига асосан 4.422.693.754 сўм (3.598323.763 сўм/2020 йил) давлат божи ундириш белгиланган.

Кўрилган низоли ишларнинг 470 таси ёки 20.6 % (ўтган йилда 1235 ёки 59,5 %) сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 2361 та тадбиркорлик субъектининг 274.499.810.000 сўмлик даъволари қаноатлантирилди. Шулардан 1370 таси 73.438.620.000 сўмлиги кичик бизнес субъектларидир.

2021 йил давомида чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг жами 6 та даъволари кўрилган бўлиб, шундан 5 та даъво аризаси қаноатлантирлган бўлса, 1 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Хорижий корхоналар иштирокида жами 6 та иш кўрилган. Шундан даъвогарлигида 1 та иш кўрилган. Қўшма корхоналар иштирокида иш кўрилмаган.

Иқтисодий низоларни судда кўриш жараёнида аниқланган қонун бузиш ҳолатлари бўйича 26 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилди.

Тўлов интизомини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 5 та маъмурий иш қўзғатилиб, улардан 1 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди. Ўз иш фаолиятига етарлича масъулият билан қарамасдан ўзи ишлаётган корхонага мулкий зарар етказган 11 нафар мансабдор шахслардан 2 210 000 сўм мулкий зарар ундирилди. Шартнома ва тўлов интизомини бузган ҳамда даъво ариза киритишда йўл қўйган хатолари учун 4 нафар масъул шахсларга нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақидаги хусусий ажримлар чиқарилган.
1-инстанция суди томонидан 6 та иш бўйича тарафларнинг қилмишларида жиноят аломатлари борлиги ҳақида прокуратурага хабарномалар юборилди.

Иқтисодий ишларнинг апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилиши юзасидан

Ушбу хисобот даврида давомида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида жами 41 та (2020 йил шу даврида 17 та) ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 6 таси (2020 йил шу даврида 1 та) ўзгартирилган, 7 таси (2020 йил шу даврида 3 та) бекор қилинган бўлса 28 та (2020 йил шу даврида 13 та) иш ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиззах вилоят, туманлараро, туман иқтисодий суди судьяларининг жами 41 та (2020 йил шу даврида 17 та) ишлари апелляция инстанциясида кўрилган.

Кассация инстанциясида жами 10 та (2020 йил шу даврида 16 та) ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 2 таси (2020 йил шу даврида 2 та) ўзгартирилган, (2020 йил шу даврида 2 та бекор қилинган), 8 та (2020 йил шу даврида 12 та) иш ўзгаришсиз қолдирилган.

Иқтисодий ишлар бўйича амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ишлари юзасидан

Хисобот даврида иқтисодий судлар томонидан махаллий ҳокимият биноларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўқув муассасасида ҳамда корхона муассаса ва ташкилотларда жами 196 та маъруза ва давра суҳбатлари ҳамда 4 та семинар ўтказилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботлар, яъни телевиденияда 16 марта, радиода 9 марта, газета ва журналларда 12 марта ҳамда веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 123 марта чиқишлар қилинди.

Фуқаролик ишларининг кўрилиши юзасидан маълумот

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида муъайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан бу даврда фуқаролик ишлари бўйича судларга 4.039 та (2020 йилнинг шу даврида 4.636 та) фуқаролик ишлари келиб тушган бўлиб, ўтган даврга нисбатан 597 тага камайган. Ҳар бир судьяга ўртача бир ойда 134,6 (193,2) тадан иш тўғри келган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2.882 (2020 йилнинг шу даврида 3012 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган даврга нисбатан 130 тага камайган. Бундан ташқари судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 2064 (958) та 5.491.343.566 (1.239.545.734) сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилган.

Кўрилган 2882 (3012) та фуқаролик ишларининг 2618 (2477) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган (2236 та қаноатлантирилган, 382 та рад этилган), 104 (366) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 160 (169) та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан 2021 йилдан бошлаб вилоят судлари томонидан кассация тартибида шикоят ва протестларни кўриб чиқиш ваколати чиқариб ташланган.

Хисобот даври давомида апелляция инстанциясида жами 97 (52) та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Апелляция инстанциясида жами 97 (52) та ҳал қилув қарорлари бўйича кўрилган ишларнинг 73 (42) таси бўйича ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз, 14 (7) таси ўзгартирилган, 10 (2) та фуқаролик ишлари бўйича ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, шулардан 9 (2) таси фуқаролик ишлари бўйича янги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган, 1 та фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Фуқаролик ишларининг 91 таси даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечганлиги ва суд бу воз кечишни қабул қилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган. Шунингдек кўрмасдан қолдирилган 160 та фуқаролик ишларининг 90 таси айнан даъвогарнинг даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризасига асосан фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилган.

Бу кўрсатигичлар судлар томонидан фуқаролик ишларини кўриб чиқишда тарафларни низоларни тинч йўл билан, ўзаро келишган ҳолда ҳал қилинишига кўмаклашганининг ифодасидир.

Судга мурожаат этишда 611.884.580 (682.223.596) сўм давлат божи тўланган бўлиб, ишни кўриш якуни бўйича судлар томонидан 2.679.014.834 (2.275.830.505) сўм давлат божи ундириш белгиланган.

2021 йил 1-чораги давомида вилоят, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 784 (709) та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 739 (676) та мурожаатлар ўрганилган. Ушбу мурожаат муаллифларига тегишли тартибда оғзаки ва ёзма ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 11 (17) та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган. 32 (16) та мурожаат қолдиқда қолган.

Келиб тушган мурожаатларнинг сони 2020 йил 1-чорагига нисбатан 75 тага кўпайган.

Ишларни тоифаси бўйича тўхталсак:

- ишга тиклаш ҳақидаги ишлар 21 тага кўпайиб, 53 тани ташкил этган бўлса, уларнинг 28 (19) таси 52,8 (59,3 фоиз) қаноатлантирилган. Бу иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ҳар 2 тасидан 1 таси ноқонуний эканлигини билдиради.

Жумладан, Жиззах вилоятидаги туман тиббиёт бирлашмаларига нисбатан 9 та, “Дўстлик пахта тозалаш” ёпиқ акциядорлик жамиятига нисбатан 2 та, Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва бўлимларига нисбатан 4 та, “Жиззах дон маҳсулотлари” ёпиқ акциядорлик жамиятига нисбатан 3 та, туман ободонлаштириш бошқармаларига нисбатан 2 та даъво аризалар қаноатлантирилган.

- битимлар билан боғлиқ низолар 789 тага кўпайиб, 1522 тани ташкил этган. Уларнинг 1255 (563) таси ёки 82,4 (76,8) фоизи кредит муносабатларига боғлиқ ишларни ташкил этмоқда.

Бунга сабаб фуқаролар томонидан кредит маблағидан мақсадли фойдаланмаслик ва шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик ҳисобланади. Натижада фуқаролардан кредит қарзидан ташқари пеня, давлат божи, ижро йиғими ва суд қарорлари ихтиёрий ижро қилинмаганлиги сабабли жарималар ундирилмоқда.

Қайта-қайта такрорласак ҳам кўп ҳолатларда қарз олди-бердисида гаров шартномаси тузиш ўрнига мулк, асосан уй-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ҳолатлари учрамоқда. Натижада қарзни қайтара олмагач фуқаролар уй-жойидан ажралишига, уларни уйдан мажбурий кўчириб чиқаришга тўғри келмоқда.

- алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари 131 тага

(420 тадан 551 тага) кўпайган. Бу тоифадаги ишлар бўйича давлат фойдасига 139.040.715 (112.518.056) сўм давлат божи ундириш белгиланган.

- иш ҳақи ундириш ҳақидаги суд буйруқлари 158 тага

(141 тадан 299 тага) кўпайган бўлиб, фуқароларга жами 2.183.432.223 (632.027.486) сўмлик ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақлари ундириб берилган. Бу тоифадаги ишлар бўйича айбдор корхона, ташкилотлардан давлат фойдасига 105.191.213 (34.087.690) сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Асосан қуйидаги ташкилотларга нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилинган бўлиб, аризалар қаноатлантирилган.

Жумладан, "Қуйитош кони" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 60 та, "Арнасой агросервис МТП" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 49 та, Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан 34 та, “Мирзачўл Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 30 та, “Пахтакор Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 28 та, "Уч-тепа пахта тозалаш" акциядорлик жамиятига нисбатан 19 та, "Дўстлик пахта тех" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 та, “Жиззах Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 16 та, "Жиззах агрокимёҳимоя" ёпиқ акциядорлик жамиятига нисбатан 13 та, “Зарбдор Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 11 та иш ҳақи ундириш ҳақида суд буйруқлари чиқарилган.

- Коммунал хизматлар юзасидан 116 (307) та 593.295.142 (485.687.863) сўм қарздорлик ва 39.502.261 (68.464.800) сўм давлат божи ундириш ҳақида суд буйруқлари чиқарилган.

Фуқаролардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш юзасидан 1005 (81) та 2.280.295.838 (93.731.585) сўм қарздорлик ва 265.300.972 (6.607.555) сўм давлат божи ундириш ҳақида суд буйруқлари чиқарилган.

- Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишларга тўхталадиган бўлсак, 2021 йил 1-чораги давомида судлар томонидан 478 (426) та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Уларнинг 225 (186) таси 47,1 (43,6 фоиз) қаноатлантирилиб, тарафлар никоҳдан ажратилган.

Ишларнинг 199(187) таси рад этилган, 20 (25) та ариза кўрмасдан қолдирилган, 34 (28) таси иш юритишдан тугатилган бўлиб, шундан

27 таси тарафлар ярашганлиги сабабли тугатилган.

Амалга оширилган тарғибот ишлари юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бу даврда жами
7 (5) та умумлаштиришлар ўтказилган, 47 (70) марта лекция, учрашув, суҳбатлар қилинган, 57 (26) марта ОАВларида ва 16 (3) марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 804 (1599) таси ёки 27,9 (53,1) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Шундан 158 таси маҳаллий ҳокимият ва маҳалла биноларида, 24 таси ўқув муассасаларида, 622 таси корхона, муассаса, ташкилот биноларида кўрилган.

Сайёр мажлисларида 2633 та фуқаролар иштирок этишган. 2 та суд мажлиси оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 84 (67) та хусусий ажрим чиқарилган.

Вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши.

Жиззах вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларига 2021 йилнинг биринчи чораги давомида шахсий (сайёр) қабул ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан келиб тушган 1393 (1270) та мурожаатлар ўрганилган бўлиб, мурожаатларнинг 1249 (1156) таси ёки 89,6 (91) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 143 (72) таси ёки
10,2 (5,6) фоизи қаноатлантирилган, 1 (43) таси ёки 0,2 (3,3) фоизи рад қилинган.

Қаноатлантирилган мурожаатларнинг 19 таси ёки 1,3 фоизи судьяларга нисбатан йўлланган ташаккурнома ва миннатдорчилик хатларини ташкил этади.

Мурожаатларни ҳал қилиниши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 123 тага ёки 9,6 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Жиззах вилоят маъмурий судининг шу даврдаги иш фаолиятига келсак,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июль кунги ПФ-6034-сонли фармонига асосан 2021 йил 1-январь кунидан бошлаб маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган вилоятлар ва туманлараро маъмурий судлари қайта ташкил этилган бўлиб, Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судларидан иборат.

2021 йил 1-чорагида давомида вилоят маъмурий суди 3 та судья, 1 та раис ва туманлараро маъмурий судлари 2 та судья, 1 та раис тўлиқ таркибда фаолият юритди.

Вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

ОММАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР

2021 йил 1-чораги давомида Ш.Рашидов туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 144 та (ўтган йилнинг шу даврида 209 та) ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган. Мазкур кўриб тамомланган ишлардан 85 таси (151 та) ёки 59,1 фоизи қаноатлантирилган, 37 та (28 та) ёки 25,4 фоизи рад қилинган, 13 та иш (26 та) ёки 9,2 фоизи тугатилган, 9 та (4 та) ёки 6,3 фоиз иш кўрмасдан қолдирилган.

Аризалар тоифалари қуйидагиларни ташкил қилган.

Аризаларнинг 67 таси туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан,

59 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан,

5 таси давлат хизматлари агентлигига мажбурият юклаш,

5 таси давлат солиқ хизмати органларининг ҳатти-ҳаракатига нисбатан,

3 таси мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорларига нисбатан тақдим қилинган.

Келиб тушган шикоят аризаларнинг асосий қисмини ташкил этувчи туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 67 та келиб тушган аризаларнинг 26 таси қаноатлантирилган, 26 таси рад этилган, 9 таси иш юритишдан тугатилган, 6 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан келиб тушган 59 та шикоятларнинг 55 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.

Йўл қўйилган камчиликлар учун 70 та (94 та) хусусий ажримлар киритилган. Шундан 3 (2) нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий чораси қўлланилган.

36 та ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган.

Шикоятлар ҳудудлар кесимида тахлил қилинганда, туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 67 та аризаларнинг,

28 тасини (10 та қаноатлантирилган, 8 та рад этилган, 3 та кўрмасдан қолдирилган, 7 та иш юритишдан тугатилган) Жиззах шаҳар хокимлигига нисбатан,

3 таси (2 та қаноатлантирилган, 1 та рад этилган) Арнасой туман хокимлигига,

2 таси (1 та қаноатлантирилган, 1 та рад қилинган) Бахмал туман хокимлигига,

5 таси (4 та қаноатлантирилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Ғаллаорол туман хокимлигига,

2 таси (барчаси рад этилган) Зарбдор туман хокимлигига,

2 таси (барчаси қаноатлантирилган) Зафаробод туман хокимлигига,

1 таси (қаноатлантирилган) Зомин туман хокимлигига,

1 таси (тугатилган) Мирзачўл туман хокимлигига,

1 таси (қаноатлантирилган) Пахтакор туман хокимлигига,

6 таси (2 та қаноатлантирилган, 4 та рад этилган) Фориш туман хокимлигига, ҳамда

16 таси (3 та қаноатлантирилган, 10 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган) Ш.Рашидов туман хокимлигига нисбатан шикоят аризаларни ташкил этган бўлса,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан 59 та аризаларнинг,

4 тасини (барчаси қаноатлантирилган) Жиззах шаҳарбўлимига нисбатан,

7 таси (1 та рад этилган, 6 та қаноатлантирилган) Бахмал туман,

3 таси (барчаси қаноатлантирилган) Зарбдор туман,

5 таси (1 та кўрмасдан қолдирилган, 4 та қаноатлантирилган) Зафаробод туманбўлимига,

4 таси (1 та рад этилган, 3 та қаноатлантирилган) Мирзачўл туман,

20 таси (барчаси қаноатлантирилган) Пахтакор туман,

6 таси (1 та рад этилган, 5 та қаноатлантирилган ) Ш.Рашидов туман бўлимига ҳамда,

10 тасини (барчаси қаноатлантирилган) Янгиобод туман бўлимига нисбатан киритилган шикоятларни ташкил қилади.

Давлат божи ва суд чиқимларига оид

Жиззах вилоят, туманлараро маъмурий судлари томонидан 2021 йил 1-чорагида 116 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича 56 758 275 сўмлик давлат божи республика бюджетига ихтиёрий тўланган бўлса,

22 540 сўмлик давлат божи суд ҳужжатларидан нусхалар берганлик учун тўланган.

Шу даврда 39 та иш бўйича 69 863 127 сўмлик 123 та ижро ҳужжатлари ижро органига юборилган,

Шундан, 69 128 255 сўмлик 89 та ижро ҳужжати давлат фойдасига давлат божини ундириш,

511 872 сўмлик 30 та ижро ҳужжати Суд департаменти фойдасига почта ҳаражатларини ундириш,

223 000 сўмлик 4 та ижро ҳужжати (шундан 1 та ижро ҳужжати вилоят суди томонидан) Олий суд депозитига ВКА ҳаражатларини ундириш бўйича ташкил қилган.

2021 йил 1-чорагида жами чиқарилган ижро ҳужжатларининг 26 та (29 %), яъни 18 955 000 сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланиб, 50 173 255 сўмлик 83 та ижро ҳужжати бўйча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоят маъмурий судларининг иш юритувига 2021 йил биринчи чорагида Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан 85 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, шундан 6 та ҳолатда уларнинг шахсларига аниқлик киритилганлиги сабабли илтимсономалар рад этилган, 79 та илтимосномалар қаноатлантирилиб, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинган.

Ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши.

2021 йил биринчи чорагида Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувига 46 та апелляция шикоятлари келиб тушган, шундан 33 таси иш юритувга қабул қилинган бўлса 13 таси кодексда белгиланган тартибларга риоя қилинмаган холда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган.

Жами 22 та иш кўриб тамомланган, шундан 5 та суд қарорлари бекор қилинган, 1 та суд қарори ўзгартирилган.

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИ

Жиззах вилоят маъмурий судларига 2021 йил биринчи чорагида жами 87 та мурожаат келиб тушган, шундан виртуал қабулхона орқали 26 та, бевосита вилоят маъмурий судларига келган мурожаатлар 61 тани ташкил қилган.

Шу даврда вилоят маъмурий судининг раиси томонидан 20 шахс, судьялари томонидан 27 шахс ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 19 шахс қабул қилинган.

Жиззах вилоят маъмурий судига келиб тушган 61 та мурожаатларнинг 1 таси қаноатлантирилган, 56 тасига қонуний тушунтиришлар берилган, 4 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 26 та мурожаатларнинг 22 тасига тушунтиришлар берилиб, 4 таси тегишлилиги бўйича юборилган.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил биринчи чорагида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Маъмурий судлар томонидан 2021 йил биринчи чорагида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 1 марта ўрганиш ва тахлиллар ўтказилиб, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа идораларга таклифлар юборилган. Жойларда 1 марта семинар-машғулоти ўтказилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил биринчи чорагида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5 марта ОАВда чиқишлар қилинган. 1 марта мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилган.

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг телевидениеси орқали 2021 йил 29 январь куни вилоят маъмурий суди судьялари Т.Қодирқулов, Ш.Болиев ва Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси А.Уриновлар томонидан “Диёр янгиликлари” информацион дастурида “Жиззах шаҳридаги “Темир дафтар”да турган оилаларни манзилли ўрганиш ва ҳуқуқий ёрдам ташкил этишнинг натижадорлиги ва мазкур тадбирларнинг камбағалликни қисқартириш борасидаги тадбирлар кўламида тутган ўрни” мавзусида чиқиш қилган.

Жиззах вилоят маъмурий судининг собиқ судьяси Ш.Шерқулов томонидан 2021 йилнинг 20 февраль куни Фориш тумани “Ўзбекистон” МФЙда сайёр қабуллар ўтказилган.

Шунингдек, вилоят телевидениеси орқали 2021 йил 6 март куни “Диёр янгиликлари” информацион дастури орқали вилоят маъмурий суди судьяси Т.Қодирқулов ва Жиззах туманлараро маъмурий суди судьяси М.Юлдашевлар томонидан “Диёр янгиликлари” информацион дастурида “Зомин ва Зарбдор туманидаги “Темир дафтар”га киритилган аёллар билан сайёр қабуллар ва аёллларга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида чиқиш қилган.

Вилоят телевидениеси орқали 2021 йил 15 март куни “Диёр янгиликлари” информацион дастури орқали вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, судьялар Т.Қодирқулов ва Ш.Болиевлар томонидан “Диёр янгиликлари” информацион дастурида “Жиззах эркин иқтисодий зонасида Инвесторларнинг муоммаларини ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида чиқиш қилган.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Вилоят, туманлар ва шаҳар маъмурий судлари томонидан аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳисобот даврида ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ва аҳоли ўртасида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда 12 (136 та) марта маъруза, учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, унда 395 та (6023 та) тингловчилар иштирок қилган.

Оммавий ахборот воситаларида жами 26 та (29 та) шу жумладан телевидениеда – 17 та (12 та), радиода – 6 та (2 та) ва 3 та (10 та) веб сайтда чиқиш қилинган.

Бундан ташқари судларда кўриладиган низолар ва аҳолини хуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан судьялар томонидан вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашувлар, ҳар ойда халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида, судлар томонидан амалга оширилаётган барча ишлар албатта мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эрикинликларини ҳимоя қилишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.

Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти