ЖИЗЗАХДА ВИЛОЯТ СУДИ РАИСИНИНГ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША! (ФОТОЛАВҲАЛАР)
Судья ва суд ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида Жиззах вилояти Олимпия заҳиралари коллежи спорт мажмуасида спортнинг мини-футбол тури бўйича вилоят суди раисининг кубоги ўтказилди.
Биринчи ўйинида “Жиноят судлов ҳайъати” жамоаси “Иқтисодий судлов ҳайъати” жамоаси билан беллашиб, 1-3 ҳисобига ғалабани қўлдан бой берди.
Иккинчи ўйин “Шаҳар жиноят суди” ва “Туманлараро фуқаролик суди” жамоалари туп суриб, 1-3 ҳисоби билан “Туманлараро фуқаролик суди” жамоаси ғалаба қоғонди.
Учинчи ўйинда “Маъмурий суд” жамоаси “Туманлараро иқтисодий суд” жамоаси билан майдонга чиқиб, 3-1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Тўртинчи ўйинда “Фуқаролик судлов ҳайъати” жамоаси билан “Туман жиноят суди” жамоаси билан беллашиши лозим бўлган эди, бироқ “Туман жиноят суди”жамоасининг ҳисобига техник мағлубият ёзилди.
Ярим финал босқичининг биринчи ўйинида “Иқтисодий судлов ҳайъати” ва “Туман фуқаролик суди” жамоаллари беллашиб, асосий вақтда 2-2 ҳисоблар дурранг натида қайд этилди, пенальтилар сериясида эса “Иқтисодий судлов ҳайъати” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи баҳсда “Вилоят маъмурий суди” билан “Фуқаролик судлов ҳайъати” жамоалари тўқнашиб, ўйиннинг асосий вақтида 1-1 ҳисоби қайд этилиб, пенальтилар сериясида “Фуқаролик судлов ҳайъати” жамоаси ғалаба қоғонди.
Финалга қизғин ўтган баҳс “Фуқаролик судлов ҳайъати” ва “Иқтисодий судлов ҳайъати” жамоалари ўртасида кечди.
“Фуқаролик судлов ҳайъати” жамоаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ерик 7-0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди ва “Вилоят суди раиси кубоги”ни боши узра баланд кўтарди.
Мусобақа якунига кўра, учинчи ўрин “Туманлараро фуқаролик суди” жамоасига, иккинчи ўрин “Иқтисодий судлов ҳайъати” жамоасига ва фахрли биринчи ўрин эса “Фуқаролик судлов ҳайъати” жамоасига насиб этди.