March 31, 2023

Ўзбекистон – ижтимоий давлат деб белгиланмоқда


2023 йил 30 апрель мамлакатимиз ҳаётида муҳим  саналардан бўлиши кутилмоқда. Айнан шу куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши белгиланган.


Кониституциямизнинг таклиф этилаётган тахрири 1-моддасида, Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгиланиши кўрсатилган.
Мазкур моддадаги асосий янгиликлардан бири давлатимизнинг ижтимоий давлат эканлиги асосий қонунимизда алоҳида белгиланаётганлигидир.
Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат эканлиги мазкур кониституциямизда белгиланган қуйидаги асосларни ўз ичига олади. Таклиф этилаётган тахрирга кўра:
Ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланиши;
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ва тенг қийматда қопланиши таъминланиши кафолатланиши;
Ҳеч ким уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга. Кониституциянинг таклиф этилаётган тахририга кўра:
Кафолатланган ҳажмда давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилиши белгиланиб, аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш учун конституциявий кафолатлар яратилмоқда.
Мазкур кониституцияда таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда.
Бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим кафолатланмоқда
Бепул бошланғич профессионал таълим берилиши;
Ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилиши;
Инклюзив таълим Конституцияга киритилиши;
Тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи берилади
Ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилиниши кафолатланмоқда.
Конституциямизга ушбу нормаларнинг киритилиши профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллиги, уларни ўқишга ўзини ривожлантиришга бўлган интилишларини рағбатлантириш, уларнинг ўқув тарбия билан боғлиқ ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши конституциявий мустаҳкамланмоқда.
Оила ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Энди, нафақат фарзандлар тарбияси, балки уларга таълим бериш, баркамол вояга етказиш ҳам ота-она мажбурияти сифатида белгиланмоқда.
Ҳар ким адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши мустаҳкамланмоқда.
Инсоннинг муносиб турмуш даражаси таъминланади. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгиланмоқда. Шу билан биргаликда, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш чораларини кўриши мустаҳкамланади.
Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.
Ижтимоий таъминот олиш кафолатланмоқда. Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Мазкур конституция келгусида фуқароларимизнинг ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш уларни ҳимоя қилишни янги босқичга олиб чиқади.

Таджиев Шерзод Мухторович
Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси