June 17, 2021

Банк ва суд ҳамкорлиги

2021 йилнинг 5 ойи давомида иқтисодий судлар томонидан жами 631 та кредит шартномаси билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 549 таси қаноатлантирилган бўлса, 59 та иш бўйича аризаларни қаноатлантириш рад этилган, 22 та иш бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган, 1 та иш бўйича иш юритиш тугатилган.

Ушбу кўрсаткичларни муҳокама қилиш ва ижобий томонга ўзгаритириш мақсадида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси раҳбарлигида туман иқтисодий судлари раисларининг иштирокида, Марказий банк Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда, ТИФ “Миллийбанк” биносида Жиззах вилоятидаги барча тижорат банкларининг ҳуқуқшунослари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Шунингдек, давра суҳбати жараёнида - Ипотека тўловларини ундириш, олинган кредит маблағи тўлови жараёнида юзага келган муаммолар ва даъво аризалардаги камчиликлар, даъво талабларига қўйиладиган талаблар ҳамда кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни кўришнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари мазмун моҳияти борасида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

Тингловчилар ўзларининг муаммолари юзасидан савол жавоб тариқасида тегишли ҳуқуқий ёрдам олдилар ва семинарда кўтарилган жумбоқли масалаларнинг қонуний ечими сўзлаб берилганлигини жуда ижобий қабул қилишди.

Ушбу учрашувда ўзларини қизиқтирган масалалар эшитилиб, фуқаролик ва иқтисодий суди йўналишидаги мурожаатлари тингланди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари семинар иштирокчиларининг банк, кадастр ва нотариус вакиллари билан ҳамкорликда ойда бир маротаба давра суҳбати ўтказиб туриш тўғрисидаги таклифи мақулланиб бу ҳақида келишиб олинди.

Дилшод Соаттов, Фориш туман иқтисодий суди раиси