Жиззахда судьянинг тақдимоти бўлиб ўтди
Судьялик лавозимига Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши томонидан муносиб деб топилган номзоднинг масъулиятини ошириш мақсадида тегишли ҳудуд жамоатчилиги, маҳалла фаоллари муҳокамасидан ўтказилиб, уларнинг розилиги олиб келинмоқда.
"Судьялик лавозимига тайинланаётган номзод Шуҳрат Низамович Муллажановга жамоатчиликнинг розилигини олиш тўғрисида"ги йиғилиш карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда Жиззах шаҳар ҳокимлиги биносида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши томонидан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси лавозимига фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимида ишлаган ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ МУЛЛАЖАНОВ муносиб деб топилган.
ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ МУЛЛАЖАНОВ - 1984 йил Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултетини (кундузги) тамомлаган.
Ш.Муллажанов меҳнат фаолиятини 2007-2008 йилларда Тошкент шаҳар “Узвнештранс” корхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси вазифасидан бошлаб, 2009-2010 йилларда Тошкент вилояти Зангиота туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи “О.М.Абдурахманова” нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси, 2010-2013 йилларда Жиззах вилоят хўжалик судининг суд мажлиси котиби, катта маслаҳатчиси, суд мажлиси котиби, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Жиззах” махсус индустриал зонаси дирекциясининг бош мутахассиси,
2015 йил январь ойидан апрель ойига қадар Жиззах вилоят хўжалик судининг суд мажлиси котиби, катта маслаҳатчиси, 2015 йилдан 2020 йил 8 апрелга қадар фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимида ишлаган.
Ш.Муллажанов иш фаолияти бўйича ижобий тавсифланиб, судьялик лавозимига муносиб деб топилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси лавозимига муносиб деб топилган номзод Шуҳрат Низамович Муллажанов иштирок этмоқда, сўз навбати Ш.Муллажановга берилди.
Судья минбарга чиқиб, ўз нутқини сўзлади, жумладан, "Мен яқинда фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси лавозимига муносиб деб топилдим.
Лавозимга тайинланишимдан олдин мен фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди тизимини ўрганиб, ўрганиш натижалари бўйича ҳудудда одил судловни амалга ошириш юзасидан ўзимни “Йўл харитам”ни ишлаб чиқдим.
Ушбу йўл харитамни асосий йўналишлари сифатида:
- одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга;
- оилавий ажримларнинг олдини олишга ва уларни келиб чиқиш сабабларини тизимли ўрганиб, туман хотин қизлар қўмитаси ва маҳалла, нуронийлар ФҲДЁ хамда ёшлар иттифоқи билан хамкорликда доимий хамкорлик қилиш ва кенг жамоатчиликни ишга солишга;
- коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга
- маҳаллий хокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фаолиятни узвий ва самарали ишлашга қаратганаман.
Келгусида, ҳар бир фуқаролик иши бўйича масалани қонуний ечимини топиб, адолатни қарор топтириш ва суд қарорларини барқарорлигига эришиш мақсадида, фуқаролик иши материаллари билан атрофлича танишиб, судда тарафларнинг тенглигини таъминлаб, тортишув тамойили асосида, улар томонидан келтирилган илтимоснома ва важларини тўлиқ текшириб, сўнг тўпланган далилларга асосланиб қонуний ва адолатли қарор ва ажримлар қабул қилишни таъминлайман.
Шунингдек, судьяларнинг мустақиллигига даҳл қилмаган ҳолатда, улар томонидан ҳам ҳалқчил ва адолатли қарор қабул қилишларига эришаман. Зеро ҳар бир чиқарилган адолатли қарор халқнинг судга бўлган ишончини оширади, қонун устуворлигини таъминлайди.
Бундан ташқари, узоқ вақтдан буён ҳал этилаётган ишларини қисқа муддатда кўрилишини ва иш бўйича адолатли қарор қабул қилинишини таъминлаб, бу билан халқнинг ортиқча оворагарчиикларига чек қўйиб, ишларни сансалорликни солишни олдини оламан.
Оилавий ажримларнинг содир этилиши ва уларни келиб чиқиш сабабларини тизимли ўрганиш бўйича ҳуқуқбузарликларнинг туб негизига етиб бориб, уларни бартараф этишни омил ва усулларини кенг жамоатчилик, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар вакиллари билан хамкорликда махалла ва меҳнат жамоаларда профилактик тадбирларни ташкил этиш, сайёр суд мажлислари самарадорлигини ошираман.
Коррупцияга қарши курашиш борасида, энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш билан боғлиқ бўлган амалий тадбирларни ташкиллаштириб, муаммоларни қонуний йўллар билан ҳал этиш, қонунни четлаб ўтиб ҳал этилган муаммолар келгусида жавобгарликка тортилишига асос бўлишини уларни онги-шуурига етказиш ишларини ташкиллаштираман.
Қуйидагилар ўз фаолиятимни доимий дастурил амал бўлишлигини кафолатлайман.
- Таъмагирлик эвазига қасддан давлат божи ундирувини асоссиз кечиктириш ёки уни тўлашдан озод қилиш ва уларни рад қилиш;
- Никоҳдан ажрашувчиларга ярашиш учун муҳлат бермаслик ёки берилиши лозим бўлган муҳлатнинг муддатини асоссиз қисқартириш;
- Қасддан асоссиз ҳал қилув қарорларини чиқариш;
- Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларини асоссиз янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш;
- Уй-жойга мулк ҳуқуқини белгилашда қонунийлик ва адолатлилик принципларига риоя қилиш;
- Даъвони таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ажрим қабул қилингандан сўнг кейинчалик даъвони таъминлашни бекор қилиш ёки бошқаси билан алмаштирмаслик;
Таъмагирлик эвазига судьялар томонидан қасддан содир этилиши мумкин бўлган харакатларни содир этилишига йўл қўймаслик;" деб ўз фикрини якунлади.
Жиззах шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Нигматова ҳурматли Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида жуда кўплаб Фармон ва Фармойишлар қабул қилинганлигини, мана шу ислоҳатлар натижасида фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлар бирлаштирилиб ягона суд яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил қилинганлигини, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли бўлиб, ушбу йўналишда судьяларимиздан фақат адолатли бўлиш, халқнинг дардини эшитиш талаб қилинганлигини, шунинг учун судьяларимиз адолатли қарорлар қабул қилиши лозимлигини, оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклигини, судья маҳалла ва ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда оилаларни сақлаб қолиш чораларини кўрса жуда кўплаб оилаларнинг барбод бўлишини олди олинишини баён қилиб, номзод Ш.Муллажановни қўллаб қувватлашини, келгусида ушбу номзодга ўзининг маслаҳатларини бериб, хамкорликда хамфикр бўлиб ишлашлигини билдирди. Халк депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Б.Зулфуқоров, Жиззах шаҳар Ёшлар иттифоқи кенгаши вакили Б.Шерқулов ва Жиззах шаҳар “Зилол” МФЙнинг хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Г.Бобоқуловалар ҳам сўзга чиқиб номзод ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини баён қилдилар.
Биз ҳам янги тайинланган судьяга одил судловни амалга оширишга бел боғлаган судьялик лавозими муборак бўлсин деб қоламиз.