Янгиликлар / Новости
February 28, 2022

Коррупция – сабаблар, оқибат ва ечим

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан Зомин туман “Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Коррупция – сабаблар, оқибат ва ечим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан йиғилиш қатнашчиларига коррупция, унинг давлат ва жамият ҳаётига салбий таъсири, унга қарши курашиш, қонунчиликда белгиланган жазо чоралари борасида маъруза қилинди.

Шунингдек мамлакатимизда коррупция қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги қонунчилик, порахўрлик жинояти учун белгиланган жазо ва ҳуқуқий таъсир чоралари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига ҳуқуқий маълумот берилди.

Йиғилишда коррупцияга қарши кураш усуллари, бу борада ўсиб келаётган ёш авлодда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, ватанпарварлик туйғуси, жамият ва давлат олдидаги масъуллик, ҳалоллик ва поклик, сабр-қаноат, қонунларга итоаткорлик руҳи, уларнинг маънавий ва ахлоқий жиҳатдан юксак билим ва маънан етук инсон бўлиб тарбия топиши борасида таълим ва тарбияга катта эътибор қаратиш, бу борада куч ва ғайрат аямаслик зарурлиги таъкидланди.