мақола
July 18, 2021

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги барчага маълум. Бу хусусида қанча қонунлар мавжуд?! Бутун дунё бу сўзнинг маъносини ёд қилиб юборган. Бу қайсидир жиҳатдан ижобий самарасини кўрсатиб келмоқда. Лекин бу иллатга қарши курашишни тўхтатиш керак дегани эмас.

Бизга маълумки, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштиришни ва ҳамкорликни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратиш.
Давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти
Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкин.
Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборот берган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, улар қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ёки ўзгартириш
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши ёки суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги натижасида қабул қилинган қарор бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, унинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши лозим.

Шундай экан, келинг, бир муддатга идеал, коррупциядан ҳоли ҳаётга бир назар ташласак...

Бунда барчамиз коррупциянинг салбий оқибатларидан гувоҳ бўлганмиз. Агар шу бўлмаганида биз хоҳлаган ва юқорида тасаввур қилган мукаммал ҳаёт тарзини "ясаш" ўзимизнинг қўлимиздагини англаб етамиз. Яъни, коррупцияга қарши курашишда барча бирдек бел боғлаши шарт.

Анвар Хомидов, Жиззах вилоят судининг судьяси