мақола
February 3, 2022

ҲАР ЕРНИ ҚИЛМА ОРЗУ...

Ёшликнинг ҳар дақиқаси ғанимат. Афсуски, буни барча ҳам англаб етавермайди. Бир қиз ҳам шундайлардан экан.

У бирор ҳунарнинг бошини тутмабди. Оиладаги иқтисодий шароит оғирлашгач, мўмай даромад топишни режалаштирибди. Ўйлай-ўйлай ноқонуний бўлса-да, чет элга чиқиш режасини пишитибди.

Шу мақсадда хорижга чиқиш-кириш тўғрисидаги тартибларни бузиб, юртимиз божхона чегара маскани орқали Қозоғистонга борибди.

"Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу", - деганларидек, у ернинг пасту баландини билмаган аёл бир неча кун сарсон бўлиб, иш қидирибди.

Охири одам савдоси билан шуғуланувчилар тузоғига илинибди. Улар аёлни бир жойда ишлатиб, ойликни ўз киссаларига солишибди.

Шу боис айтишади: "Узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши".

Н.ЭРНАЗАРОВ, Жиззах вилояти судининг судьяси