Ёшлар билан учрашув
Жорий йилнинг 11 июнь куни ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди ва Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раислари ҳамда туман прокурори иштирокида Ғаллаорол туманининг 87-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари билан “Суд ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида судьялар томонидан ўқувчи ёшларга суд тизими, суднинг вазифалари, судларнинг кундалик фаолияти, одил судлов, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда тўғри қўллай олиши, ҳаётда ўз йўлларини тўғри танлашлари кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўқувчи ёшларга бу йил ўзларининг Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган холда сайловларда иштирок этишларини инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Консституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўрилиши ва киритилган бошқа ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.
Анвар Норқўзиев, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси