Янгиликлар / Новости
October 21, 2022

Тилга эътибор - элга эътибор демакдир

Сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини ривожлантиришга, тилимизнинг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга қаратилган бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Тил сиёсатини такомиллаштиришга ҳуқуқий асосларнинг мустаҳкамланиши давлат тили нуфузини янада оширди. Исҳоқхон тўра Ибратнинг “Бизнинг ёшлар, албатта, бошқа тилларни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”, деб бир аср нарида айтган сўзлари ҳали ҳамон долзарблигини йўқотмайди. Албатта, мамлакатимиз кўпмиллатли, ҳар бир миллат ўз она тилига эҳтиром кўрсатиши керак, шу ўринда ўзбек миллати ҳам.

Сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини ривожлантиришга, тилимизнинг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга қаратилган бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда. Тил сиёсатини такомиллаштиришга ҳуқуқий асосларнинг мустаҳкамланиши давлат тили нуфузини янада оширди. Исҳоқхон тўра Ибратнинг “Бизнинг ёшлар, албатта, бошқа тилларни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”, деб бир аср нарида айтган сўзлари ҳали ҳамон долзарблигини йўқотмайди. Албатта, мамлакатимиз кўпмиллатли, ҳар бир миллат ўз она тилига эҳтиром кўрсатиши керак, шу ўринда ўзбек миллати ҳам.


Тадбирда сўзга чиққан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси, қолаверса халқимизга истеъдоди шоир сифатида танилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Х.Хасанов ўзбек тилининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида ўзининг аччиқ ва очиқ мулоҳазаларини билдириб ўтди.
- Ўзбек тилини мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида тўлақонли ифодаланишини таъминласак ва такомиллаштириб борсак, ёшларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлардан ғурурланиш руҳида тарбияласак, она тилига бўлган ҳурмати, меҳр-муҳаббати янада ортиб бораверади,- деди маърузачи. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.