Янгиликлар / Новости
January 7, 2022

ЖИЗЗАХДА ЕР ҲИСОБИ СОҲАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд раисининг 2021 йил 27 декабрь куни 40-сонли фармойиши қабул қилинган.

Мазкур Фармойиш юзасидан Олий суд томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоси, Жиззах вилояти учун масъул О.Назаров бошчилигида жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилоятида йиғилиш ўтказилиб, ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқланди.

Уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича тайёрланган саволнома бўйича иш олиб бориб, Жиззах вилояти бўйича турар ва нотурар жойларнинг рўйхати шакллантирилди.

Шакллантирилган рўйхат бўйича мулк объектларининг кадастр ҳужжатлари маълумотлар базасига киритилмаган сони аниқланди.

Ушбу ва бошқа муаммоларни батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириб, уларнинг қонуний ечимларини топиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма-тавсиялар берилди.

Жиззах вилоят суди Ахборот хизмати