July 16, 2020

Фирибгар МИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди

2020 йил июль ойининг 7 куни, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят Мингбулоқ туман суди томонидан Мингбулоқ тумани электр таъминоти корхонаси электр энергиясини сотиш бўлими МИБ мухандиси И.Нни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйҳатдан ўтказиш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, 2020 йил январь ойининг охири ва февраль ойининг бошларида жами 22 та тадбиркорлик субъектларига 24 та янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиб, улардан 5.575.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, етказилган зарар ўрнини тўлиқ қоплаганлиги сабабли унга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан 1 (бир) йилга маҳрум қилиш ва иш ҳақидан давлат даромадига 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


Жиноят ишлари бўйича
Мингбулоқ туман судининг раиси
Б.О.Эргашев