April 23, 2021

“Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси”

Коррупция деганди биз, шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишини тушунамиз.

Бугунги кунда, бутун мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор ўзларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинган.

Ҳусусан, мамлакатимизда ҳам 2016 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун билан коррупцияга қарши курашишнинг 7 та принциплари белгиланди. Яъни,

- қонунийлик;

- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

- очиқлик ва шаффофлик;

- тизимлилик;

- давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

- коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

- жавобгарликнинг муқаррарлиги.

2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 53-бандини ижро етиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил етиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари тайёрланди. Ушбу лойиҳаларда коррупцияга қарши курашиш органини тузиш назарда тутилган.

Мазкур органнинг ташкил этилиши:

мамлакатда коррупция ҳолатининг тизимли таҳлил қилинишини таъминлашга, коррупция хавфи остида қолаётган соҳаларни аниқлашга;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишга;

коррупцияга оид жиноятларни ўрганиш тизимини комплекс таҳлил ва мониторинг қилиш орқали коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга, ушбу мақсадда оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишга кўмаклашади.

Шунингдек, суд ҳокимияти тизимида хам коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Суд тизимини малакали ва ҳалол пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида:

Судялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

- судяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;

- судяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;

- судялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;

- судяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судялар корпусини шакллантириш.

суд ҳокимияти мустақиллигини ва судялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим етиб борилади.

Айтиш керакки Дунё давлатлари орасида Сингапур коррупцияга қарши курашишда муҳим натижаларга эришаётган давлат сифатида эътироф этилади.

Сингапурда айнан коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича махсус бюро ташкил этилган бўлиб, ушбу орган сиёсий ва функционал жиҳатдан мутлақо мустақил ҳисобланади.

Мазкур органнинг коррупцияга қарши курашишдаги асосий вазифалари сирасига давлат ва хусусий секторда коррупциявий ҳаракатларни тергов қилиш ва олдини олиш ҳисобланади. Шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларида мансаб ваколатидан ноқонуний фойдаланиш, уни суиистеъмол қилиш ҳолатларини текшириб, тўпланган ҳужжатларни тегишли чоралар кўриш учун мутасадди ташкилотларга юборади.

Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг бош ғояси — коррупциявий жиноят субъектларига коррупциявий ҳаракатларни содир этиш имконияти ва манфаат яратувчи ҳолатлар ҳамда шароитларни бартараф қилиш ҳисобланади. Бу борада давлат хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мансаабдор шахслар билан юзма-юз мулоқотга киришмаслик принципига таянилади.

Дунё давлатларининг энг хавфли жиноят — коррупцияга қарши курашиши ҳақида фикр юритганда, бу борада АҚШ бой назарий ва амалий тажрибага эга эканлигини таъкидлаш жоиз.

АҚШнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тарихида 1970 йил июнь ойида «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш миллий Кенгаши»нинг ташкил этилгани муҳим ўрин тутади. Мазкур Кенгашнинг энг асосий вазифаси — уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича умуммиллий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан иборат бўлган.

Айтиш керакки, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш АҚШ Адлия вазирлиги раҳбарлиги остида амалга оширилади. Шунингдек, вазирлик ваколатига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда метадологик раҳбарлик қилиш ҳам киради.

Жиноят ишлари бўйича

Гулистон шаҳар суди

судья ёрдамчиси

Б.Б.Турсунматов