January 13, 2022
Тумандаги 245-умумтаълим мактабида Учтепа туман Маънавият ва маърифат ҳамда Халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида семинар-теренинг ташкил этилди.
Унда туманда фаолият юритаётган барча мактабларнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари ва ижодий маъданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этишди.
Асосий мақсад таълим муассасаларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчи ёшлариннг ижодий қобилятларини аниқлашга қаратилди.
Шунингдек, сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков томонидан маърузалар тингланиб, тарғиботчиларнинг келгусидаги вазифалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.