August 2, 2020

Тери турлари

Сиз терингиз турини аниқлай оласизми?

Аксарият аёллар ўйланиб қолмай, нормал, қуруқ, аралаш ёки ёғли деб жавоб берса керак. Кремни харид қилганда, улар албатта бу крем турининг қайси тури учун мўлжалланганини қарашади ва тўғри танлаганларига ишончлари комил бўлади.

Терини турларга бўлиш шунча вақт давомида уни парвариш қилишнинг асоси бўлиб келганки, у ўзгармас қонун, косметологиянинг аксиомасига айланиб қолган. Билимнинг ушбу ипи бошқа косметология лабиринтидан чиқишга олиб келмайди деган фикрга кўникиш қийин. Аслида эса аҳвол шундай, терини парвариш қилишнинг замонавий стратегияси тери турларининг анъанавий таснифига асосланмаган, ушбу таснифни ғарбий мутахассисларнинг аксарияти ҳақиқатдан узоқ деб ҳисоблайди. Улар терининг жорий ҳолати тўғрисида гапиришади, буни тери ҳаётнинг турли босқичларида ўзини бошқача тутиши билан асослаб беришади. Шунга қарамасдан тури турлари бўйича таснифни эслайлик, ва шу билан бирга унинг камчиликларини муҳокама қилайлик.

Қандай терини нормал деб ҳисоблаш мумкин?

Ҳамма нормал терига эга бўлишни хоҳлайди. Аммо тажрибали косметолог унга бундай терига эга аёллар деярли учрамаган деса бўлади. Замонавий турмуш тарзи терига шундай таъсир қиладики, у нормал ҳолатини сақлай олмайди деб бўлмайди. Бу табиат қонуни, тери табиатан “ўта нормал” бўла олмайди.

Гап шундаки, юз ва тана терисининг турли соҳаларида бир квадрат сантиметрга тер ва ёғ безлари сони ҳар хил. Кўп сонли ёғ безлари пешона, бурун ва иякда жойлашган, буни жисмоний кучланиш ёки иссиқда улар ялтирашидан кўриш мумкин. Бундан ташқари кўп сонли ёғ безлари тепа елка қисмда – елкалар, орқанинг куракларгача тепа қисмида жойлашган. Бел соҳасида ҳам ёғ безлари сони катта, қорин, оёқ ва қўлларда эса, уларнинг сони нисбатан камроқ.

Ёғ безларининг бундай жойлашганда, улар стандарт режимда ишлаган тақдирда ҳам юзда тери бир хил нормал бўла олмайди. Ўта соғлом ёш аёлда ҳам лунжларида тери қуруқроқ, бурнида эса, ёғлироқ бўлади.

Аммо турини турларга бўлишни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Биринчидан, ҳар бир тери турида у ёки бу хусусиятлари устун бўлади. Иккинчидан, терини турларга ажратиш косметологлар, косметика ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиликлар учун қулай.



Дарсликлар муаллифлари нормал тери тўғрисида гапирганда, нимани назарда тутишади? Бу тоза, текис, соф, эгувчан, бир хил рангли, кўринадиган ажинсиз теридир. Тешикчалари деярли кўринмайди. Шўралаш йўқ, ортиқча сезувчанлик ва косметологик нуқсонлар мавжуд эмас. Намлик ва липидлар мавжудлиги мувозанатланган. Нормал тери ювингандан сўнг қуриб кетмайди ва аксарият косметика воситаларига яхши таъсирланади. Уни борига қаноат қилувчи деса бўлади.

Қуруқ тери икки хил бўлади: туғма ва ҳаёт жараёнида орттирилган. Туғма – юпқа сезувчан тери, ювингандан сўнг тортишади, унда тешикчалар деярли кўринмайди, у ялтирамайди, унда ҳуснбузарлар камдан-кам пайдо бўлади. Анатомик жиҳатдан бу юпқа, одатда паст рангли, ёғ безлари кам ва тери ости ёғ қатлами ўта юпқа. Қуруқ терининг ёғ безларининг катталиги ёғли тери безларидан анча кичик. Қуруқ терининг эрта сўниши унинг катта бўлмаган қалинлиги (эпидермис жойлашган ёстиқча бу ерда жуда юпқа) ва пигментнинг

УБ–нурланишдан етарли ҳимоя даражасини таъминлай олмайдиган кам миқдори сабабли вужудга келади.

Ҳаётда орттирилган тери ёшга доир ўзгаришларга боғлиқ. Бу ёшликда ёғли бўлган тери бўлиб, у вақт ўтгач. Ўзига хос хусусиятларни йўқотган. Ташқи кўринишидан у қўпол, ғовакли, ғадир–будур, аммо ёғли жилосиз бўлади.

Ёғли тери — бу қалин, ғовакли тери, у тери ёғини катта миқдорда ажратади. Унда бўжама ва ҳуснбузарлар тез–тез пайдо бўлади, у “тоза” кўринишини тез йўқотади. Анатомик жиҳатдан бу тери қалин “таглик”ли, унда йирик ёғ безлари катта миқдорда жойлашган. Ёш ўтган ёғли тери нормал терига айланиши мумкин, бундан ташқари бундай терида ажинлар кеч пайдо бўлади.

Аралаш тери ўзига бир неча турдаги тери хусусиятларини қамраб олган. Масалан, пешона, бурун ва иякда ёғли тери, аммо юзларда қуруқ тери. Ёғли ёки нормал тери ўртасида қуруқ тери доғлари. Ёки пешона ва юзлар нормал бўлиб, бурун териси ёғли бўлади. Одатда тери турини аниқлаш имконияти бўлмаганда, уни аралаш тери тоифасига киритишади.


Сувсизланган тери. Бу атама сув мувозанати бузилган, исталган турдаги терини билдириш учун ўйлаб топилган. Сувсизлик белгилари: шўралаш, юқори сезувчанлик, сўнган кўриниш, ғадир–будурлик, қуруқ доғлар пайдо бўлиши.

Ушбу таснифнинг салбий тарафлари.

Энг аввало, ушбу таснифга асосланиб, умуман тери учун керак бўлмаган,ва ҳаттоки зарарли воситаларни харид қилиш мумкин. Масалан, у тери янгиланиши каби жараён хусусиятларини инобатга олмайди. Масалан, одамда қотган қоплама ажралиши секинлашган хусусиятлари қуруқ тери. Агар турларга таснифга асосан биз унга ёғли крем суртишни бошласак, у қотган тери заррачаларини бир-бирига ёпиштириб қўяди ва тери юзасидан ажралиб тушишига халал беради. Аллақачон ажралиб тушиши керак бўлган шикастланган, ейилган қотган заррачалар қатлами қалинланиши, тери ранги ёмонлашишига ва ҳаттоки ҳуснбузар ва бўжама пайдо бўлишига олиб келади.

Аксига, ёғли терини фақат ёғсизлантирилган кремлар билан озиқлантиришни қоида қилиб олсак, уни зарур бўлган мойлар етишмовчилигига дуч келтириш мумкин, улар эса сувни сақловчи тўсиқ учун керак. Натижада, тери ёғли бўлишга қарамасдан, сувсиз бўлиб қолади. Агар бундан сўнг унга спиртли эритмалар суртишни бошласак, уни қуруқ тери каби ўта сезувчан ва ғазабланган қилиб қўйиш мумкин.

Вазиятнинг мушкуллиги шундаки, тери ўзгариши мумкин. Аксарият аёллар ёзда тери ғёли ва жилоли бўлишига, қишда эса, юпқа ва қуруқ бўлишига эътибор беришган. Баъзида нормал терида қуруқ ва шўралаган жойлар пайдо бўлиб қолади. Деярли ҳар доим ёш ўтган тери қуру бўлиб қолади.

Терини парвариш қилиш тартибини танлаганда, аслида нимага эътибор бериш керак?

1.    Энг аввало меланин — тери пигменти миқдорига эътибор бериш керак. Тери қанчалик тўқ бўлса, шунчалик у қуёш нурлари таъсиридан ҳимояланган. Айниқса малла сочли одамлар терини қуёш нурларидан ҳимоялашлари керак. Ҳимояловчи эумеланин пигментининг ўрнига уларнинг терилари феомеланин ишлаб чиқаради. У эса ЎБ-нурлардан деярли ҳимоя қилмайди. Бундай тери қуёш нурлари остида узоқ вақт давомида бўлса, у тез қарийди.

2.    Бундан ташқари Сиз ва гўзаллик ўрталарингда турган аниқ муаммони эътиборга олиш керак. Агар сизда ҳуснбузарлар бўлса, парваришнинг битта тартиби талаб этилади, тери аллергия ва ғазабланиш пайдо бўлишига мойил бўлса, бошқа тартиб керак. Тери хираланган, тоза эмас кўринса, тери туридан қатъий назар ўлган қатламларни ажратувчи воситалардан фойдаланишингиз керак. Худди шундай, агар сиз сувсизланиш белгиларини сезган бўлсангиз, тери катта миқдорда тери ёғини ажратишига қарамасдан, терини намлаш тўғрисида ўйлаш керак.

Демак, тери тури умуман аҳамиятли эмасми?

Йўқ, тери турини тахминан бўлса ҳам, аниқлаш керак. Энг аввало, тери тури терининг тахминий қалинлигини ва мой безлари миқдорини англатади. Агар тери юпқа бўлса, қаришга қарши тадбирларни эртароқ бошлаш керак, пардоз воситалари танловига эътибор билан қара керак, турли хатарларни инобатга олиш керак. Тери ёғли бўлса, бу тери ёғи ажралишини кучайтирувчи омиллар ўта қаттиқ ўзини намоён қилишни эътиборга олиш керак. Тери нормал бўлса, ўйламасдан қилган ҳаракатларингиз билан унинг мувозанатини бузиб қўймайлик тўғрисида қайғуриш керак.

Айтиб ўтганимиздай, нормал тери — табиатнинг ноёб совғасидир. Тўғри парвариш терига нормал бўлиб кўринишга ёрдам беради. Айни шунинг учун ҳам, косметика воситалари нормал ва қуруқ, нормал ва ёғли (аралашган) тери учун мўлжалланган. Тери ҳолати нормалдан қуруқ ёки нормалдан ёғли тери аҳолигача ўзгариб туриши назарда тутилади.