2022 йил август ойида Оммавий ахборот воситалари, Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қарши тумани фаолиятига нисбатан эълон қилинган танқидий материаллар юзасидан муносабатлар
Қарши тумани Равот ҳудудида 2020 йилда қурилган кўп қаватли уйларнинг канализация қисмида юз бераётган муаммолар юзасидан эътирозлар ўрганилиб, тез фурсатда канализация тозаланди.
Канализация тармоғидаги носоз ҳолатга келиб қолган мотор қисми (муаммони келтириб чиқарган асосий сабаб) эса янгидан ўрнатиб берилишини маълум қиламиз.
Нукрабод маҳалла фуқаролар йиғини ички йўллари ва электр симёғочларнинг эскириш бўйича қилинган чиқиш бўйича шуни маълум қиламизки, маҳалладаги эскирган симёғочлар туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 3 дона эскирган симёғоч янги темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Шу билан бирга Нукрабод маҳалласидаги тупроқли ички йўллар қум-шағал аралашмаси билан таъмирланди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, туманимизда ушбу йилда маҳалладаги фаолларнинг бирлашиши натижасида кўплаб маҳаллалар ўзгаришларга юз тутди. Бунда очиқ бюджет жараёнларининг аҳамияти юқори бўлди.