September 14, 2022
«Талликурон»нинг беш қишлоғига элтувчи йўл обод бўлди
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида 2 298 та овоз билан ғолиб бўлган "Талликурон" МФЙ ҳудудидаги Юқори Бақирчи, Уйчи Чорбоғ, Қора қўнғирот, Оқ манғит, Гиламчи қишлоқларига элтувчи ички йўлни асфальт қилиш учун 900 млн.сўм маблағ ажратилган эди.
Куни кеча, ахийри "Талликурон" МФЙнинг 2 километр ички йўлларини асфальт қилиш ишлари тўлиқ якунланди.
Шунингдек, Қарши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Боғобод" ҚФЙнинг Тўқманғит кўчасининг 720 метрли ички йўли асфальтланди.
Эслатиб ўтамиз, "Ochiq budjet" ахборот порталида овоз бериш жараёни Молия вазирлиги томонидан узайтирилди. Шу боис, ташаббусларга 17-сентябрь кеч соат 23:59 га қадар овоз беришингиз мумкин.