Қарши туманини Коррупциядан ҳоли туманга айлантириш учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармони 3-бандига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиши ва амалга оширилишини ташкил этиши белгиланган. Мазкур Фармон талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ўртасида Қарши туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш бўйича 28 та чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Бунга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Давлат ва маҳаллий бошқарув органларига ишга қабул қилиш жараёнини ва Давлат ва маҳаллий бошқарув органларида ишловчи ходимларнинг бошқа тадбиркорлик субъектларида фаолият юритиш ҳолати ҳам ўрганилди.
Қарши туман Камбағалликни қисқатириш ва бандликка кўмаклашиш Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан туманда фаолият кўрсатиб келаётган 7 та бюджет ташкилотларига текшириш ўтказилиб аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК нинг 49-моддаси 1-қисми бўйича 15 млн 600 минг сўм жарима қўлланилди. Мисол учун Қарши туман тиббиёт бирлашмаси масъули Т.Шга 3.0 млн сўм, Қарши туман Йўл қурилиш бўлими ходими Қ.Сга нисбатан 1 млн 650 минг сўм жарималар қўлланилган.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланишда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, маҳаллий аҳамиятга молик объектларни қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаларини бажариш ва бу обектларнинг молиялаштирилишини таъминлаш, маҳаллаларда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма обектларини қуриш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурига мувофиқ объектларнинг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш маҳаллий ички автомобил йўлларини ва транспорт коммуникация тизимини таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава сув таъминотини яхшилаш, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда кўчаларни ёритиш тизимини тиклаш, иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш, маҳалла аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун муносиб шароит яратиш мақсадида ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини сақлаш ва асраб-авайлаш бўйича ўрнатилган тартибда тегишли чора тадбирлар белгиланган.
Умуман олганда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда туман хокимлиги, туман Адлия бўлими, тумандаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, барча ташкилот ва корхоналар, МФЙлар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қарши туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳаси доирасида ишлар олиб борилмоқда ҳамда туманимизни Коррупциядан ҳоли туманга айлантириш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.