October 12, 2022

Қарши тумани ҳокими Бехзоджон Юсупов иштирокида «Журналистлар уйи» биносининг йиғилишлар залида ўтказиладиган матбуот анжумани учун тайёрланган МАЪЛУМОТЛАР

Биринчи мавзу - Қарши туманида янги турар-жойлар барпо этиш:

Қарши туманида ушбу йилда 27 та 1 подъездли 5 қаватли  уй-жойлар барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, жорий йилда Мевазор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий меъморчиликнинг ва техналогиянинг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган 10 та 1 подъездли 5 қаватли 200 хонадонга мўлжалланган
уй-жойларнинг қурилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун зарурий шарт-шароитларни яратиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Умумтаълим мактаблари:

2022-йилда жами “Инвестиция” дастури доирасида 5 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 63-мактабда 3,2 млрд ва 68-мактабда 3,3 млрд сўмлик реконструкция ишлари, 12-мактабда 6 млрд,
18-мактабда 4.1 млрд, 35-мактабда 1, 4 млрд сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Янги Батош маҳалласида 660 ўринли янги мактаб биноси 15,1 млрд сўмлик ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида
65-мактабда 3 млрд сўмлик қўшимча 330 ўринли бино қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
14 апрелдаги ПФ-106-сонли фармонига асосан туманда жойлашган 10-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби (ИДУМ) Президент муассасалари агентлиги тизимига ўтказилганлиги учун ҳозирги кунда мазкур таълим муассасасида 180 ўринли ошхона ҳамда 9х18 ўлчамли спорт зали қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Тумандаги 7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида 6 млрд сўмлик реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Мактабгача таълим муассасалари:

Болаларни қамровини ошириш мақсадида 2022-йилда «Пахтазор» МФЙ ҳудудида 150 ўринли 5,8 млрд сўмлик Мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан курилмоқда. Инвестиция дастури асосида 5-ДМТТ 4,3 млрд сўмлик,
9-ДМТТ 2 млрд сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди. 8-ДМТТ 5,7 млн сўмлик реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Тиббиёт муассасалари:

Туманда ҳомийлар томонидан тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 8 та (Чўлибўстон, Шодлик, Батош, Керайит, Кат, Узумзор, Манғит, Гулистон) МФЙларда “маҳалла тиббиёт пункт”лари ташкил этилди, бундан ташқари тиббиёт бирлашмасида қўшимча Марказий поликлиника филиали қурилди. Шу билан бир қаторда жорий йилда «Қорақутчи», «Дашт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Оилавий поликлиника биноси тўлиқ реконструкция қилинди.

Иккинчи мавзу - Ободонлаштириш ишлари:

Тумандаги 19 км автомагистрал йўлида, давлат аҳамиятидаги 11 та йўл бўлиб, 177 километр, 58 та маҳаллаларнинг кўчаларида 200 дан ортиқ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг ҳовли ва кўчаларида ҳамда
44 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларига жорий йилнинг
1-март ойидан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 912 минг дона мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда 32 минг дона гул кўчатлари экилди. Ҳар бир экилган дарахт ва гул кўчатларини парвариш қилиш учун мутасадди ходимлар бириктирилиб, парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман аҳолиси орасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш мақсадида Республика бюджети маблағи ҳисобидан тумандаги Мустақиллик шоҳ кўчасида 3 550 метр пиёдалар ва велосипедларга мўлжалланган саломатлик йўлакчаси қурилиб, 241 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Шунингдек, туман марказидаги «Бешкент истирохат боғи»ни таъмирлаш учун 990 млн сўм ва «Бешкент марказий ўйингохи»ни таъмирлаш учун 990 млн сўмлик ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда аҳолини турмуш тарзини яхшилаш мақсадида ҳашар йўли билан «Қоратепа» маҳалла фуқаролар йиғинида
2 км, «Нукрабод» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км, «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км, «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км, «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 км, «Кат» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км,
«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км, «Ғубдин» маҳалла фуқаролар йиғинида 3 км, «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида 1 км, «Керайит» маҳалла фуқаролар йиғинида 1.4 км, «Каҳлак» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 км, «Потрон» маҳалла фуқаролар йиғинида 2.2 км, «Қовчин» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 км, «Шойхўжа» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 км ва «Кўчкак» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 км, жами 24.6 км тупроқли йўлларга қум-шағал аралашмаси (ГПС) ётқизилиб текисланди.

Ташаббусли бюджет:

Жорий йилда ташаббусли бюджет доирасида Лаганди ва Қорақутчи маҳаллаларидан ўтувчи 1 млрд сўм, «Шодлик» МФЙ Хушвақт, Чорбойғунди, Говхона ва Лўндача қишлоқларини боғловчи кўча 900 млн сўм, «Пахтакор» МФЙ Учдарак кўчаси
540 млн сўм, «Боғобод» МФЙ Тўқманғит кўчаси 300 млн сўм, «Потрон» МФЙ Салоҳият кўчаси 202 млн сўм, «Талликурон» МФЙ Юқори Бақирчи, Уйчи Чорбоғ кўчалари 900 млн сўм, «Янги Ҳаёт» МФЙ Адолат кўчаси 499 млн сўм, «Бунёдкор» МФЙ Олмазор кўчаси 360 млн сўм, «Боғобод» МФЙ Янги Равоқ, Ерқўрғон кўчалари 259 млн сўм, «Ғубдин» МФЙ Насаф кўчаси 540 млн сўм, «Қорақутчи» МФЙ Навбахор кўчаси 450 млн сўм, «Поштон» ҚФЙ А.Навоий кўчаси 900 млн.сўм эвазига ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилди. Жами ҳисобда, 13 км 813 метр йўл асфальт қилиниб, бунда 8 млрд 925 млн сўм сарф-ҳаражат қилинди.

«Обод маҳалла» дастури:

“Обод маҳалла” дастури доирасида «Мирмирон» маҳалла фуқаролар йиғинида белгиланган режа асосида иш олиб борилмоқда. Жумладан, «Мирмирон» маҳалла фуқаролар йиғинида ички йуллар 1.5 км асфальт, 2.0 км тош йўли, 1.3 км бетон йўли, жами 4.7 км таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 11.0 км қувур ётқизилди. Электр таъминотини яхши йўлга қўйиш мақсадида 16 км тармоқ тортилди. 2 та трансформатор
ва 137 дона бетон-устун ўрнатилди. 2 км оптик толали алоқа тармоқлари яратилди. 1 км пиёдалар йўлаги қурилди.
97 млн сўм ҳисобига тунги кўча ёритиш тизими ўрнатилди.
149 млн сўм эвазига 10 дона чиқиндихона таъмирланиб, янги типдаги модуллар ўрнатилди.

«Ўзбекистон Мустақиллиги» маҳалла фуқаролар йиғинида ички йуллар 4.5 км асфальт , 7.0 км тош йўли, 2.0 км бетон йўли, жами 11.2 км таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 9.3 км қувур ётқизилди. Электр таъминотини яхши йўлга қўйиш мақсадида 12 км тармоқ тортилди. 2 та трансформатор ва
139 дона бетон-устун ўрнатилди. 5 км оптик толали алоқа тармоқлари яратилди. 1 км пиёдалар йўлаги қурилди.
97 млн сўм ҳисобига тунги кўча ёритиш тизими ўрнатилди.
149 млн сўм ҳисобига 10 дона чиқиндихона таъмирланиб, янги типдаги модуллар ўрнатилди.

Ахолига 16 дона газ балон тарқатилди. 120 млн сўм ҳисобига МФЙ биноси таъмирланди ва 10 та якка тартибдаги уй-жой таъмирланмоқда.

Учинчи мавзу – Транспорт қатнови:

Туманда йўловчиларни ташиш “Шарофиддин-Нурилло” масъулияти чекланган жамияти томонидан 27 та автобус ва “Бешкент ISUZI” масъулияти чекланган жамияти томонидан 15 та микроавтобус томонидан амалга оширилиб борилмоқда.
Шунингдек, транспорт воситалари қатнов йўлларидаги мавжуд кўприкларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, «Потрон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яроқсиз ҳолда келиб қолган 4-Р 90 “Қарши-Бешкент-Касби-Косон” автомобил йўлининг 12 километридаги 3.2 млрд сўм эвазига кўприк реконструкция қилинди. «Ровот» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4-К/348 “Бешкент ш. Айланма йўли” автомобил йўлининг 3 километридаги 3 млрд сўм ҳисобига кўприк ренструкция қилинмоқда.

Тўртинчи мавзу – Коммунал соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш:

Туманда аҳоли ва ижтимоий соха объектларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда 20 787 та хонадон табиий газ билан, 36 005 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда 42 та МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларига 4 632 тонна, 8 дона юк автомашинаси орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Туманда Инвестиция дастури доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида Батош массивида 150 метр, Қипчоқ қишлогида 400 метр сув қувурлари тортилди. Бундан ташқари, «Ҳилол» маҳалла фуқаролар йиғинида 16 км, «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида
10 км, «Қуйи Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғинида
5 км тармоқ тортилди ҳамда сув иншооти қурилди.
Бундан ташқари, «Лаганди» маҳалла фуқаролар йиғинида
35,1 км, «Хониён» маҳалла фуқаролар йиғинида 24,5 км, «Ширкент», «Батош» маҳалла фуқаролар йиғинларида 22,7 км тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда

Навбаҳор сув узатиш қудуғи томонидан 21 км тармоқ хамда сув иншооти реконструкция қилинмоқда.

Бундан ташқари, «Мустақиллик» МФЙ Қозоқ қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик сув билан таьмирлаш мақсадида
95 млн сўмлик қувур тортилмоқда.

Туманда аҳолини электр-энергияга бўлган таъминотини яхши йўлга қўйиш учун «Кат» маҳалла фуқаролар йиғинида
10 дона устун, 750 метр тармоқ, «Тахтапул» маҳалла фуқаролар йиғинида 8 дона устун, 220 метр тармоқ, 1 дона трансформатор, «Дашт» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 дона устун, 100 метр тармоқ, «Потрон» маҳалла фуқаролар йиғинида 10 дона устун, 1 000 метр тармоқ, «Ғубдин» маҳалла фуқаролар йиғинида 6 дона устун, 1550 метр тармоқ, 2 дона трансформатор, «Лаганди» маҳалла фуқаролар йиғинида
29 дона устун, 630 метр тармоқ, «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинида 30 дона устун, 1500 метр тармоқ, «Пахтазор» маҳалла фуқаролар йиғинида 40 дона устун, 1370 метр тармоқ, «Боғобод» маҳалла фуқаролар йиғинида 12 дона устун, 1606 метр тармоқ, «Қоратепа» маҳалла фуқаролар йиғинида 6 дона устун, 700 метр тармоқ, «Мевазор» маҳалла фуқаролар йиғинида 180 метр тармоқ, «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида 28 дона устун, 905 метр тармоқ тортилди.

Жами ҳисобда 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларида
181 дона устун, 10 511 метр электр тармоғи ва 3 дона трансформатор ўрнатиб берилди.

Қарши тумани ҳокимлиги.