August 7, 2023

Муносабат

Фейсбукда тарқатилган "Янги боғобод" МФЙ ҳудудида чиқинди ташиш техникалари ярим ойда бир маротаба хизмат кўрсатаётганлиги бўйича танқидий фикрлар юритилган.

Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги масъули Даврон Абдурашидов тегишли масъуллар билан боғланиб, вазият ўрганилганда чиқинди ташиш техникалари ҳаракатланиш графигига асосан хизмат қилиб келаётганлиги аниқланган. Мурожаатларнинг асосли эканлиги “Қарши - эко ҳаёт” МЧЖ га тушунтирилиб, маҳаллага чиқинди ташиш техникалари қатнови сони ортиши бўйича кўрсатма берилди.

Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.