September 5, 2022

Чаман массивидаги кўп қаватли уйлар тўлиқ тайёр ҳолатда

Ҳозирги кунда Чаман массивида қурилган 5 қаватли 20 хонадонли уй-жойларда аҳоли яшайдиган хонадонларда газ-сув, электр энергия таъминоти тўлиқ йўлга қўйилган. Бироқ, аҳоли хонадонларга ҳали тўлиқ кўчиб бормаганлиги сабабли барча хонадонларга кирувчи сув, электр ва газ линиялари кўнгилсиз оқибатларга олиб келмаслиги сабабли вақтинча тўхтатиб қуйилган.

Агарда сизда хонадангизга сув, электр ва газ линияларини уланиши бўйича салбий муаммо ва ҳолатлар кузатилган тақдирда Қишлоқ қурилиш инвест МЧЖга мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими.