August 31, 2022

Олий таълим муассасалари сони яна биттага ошди – республикамизда Қарши халқаро университети (Karshi International University) иш бошлади!

Қарши Халқаро Университети республика ҳудудида бакалавр ва магистратура таълим босқичлари асосида тегишли соҳа мутахассисларини тайёрлашга қаратилган нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан берилган 033616-сонли лицензия асосида фаолият юритади.

Университет замонавий, халқаро таълим стандартлари асосида меҳнат бозорида талаб ва эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича рақобатбардош олий маълумотли кадрлар тайёрлашни мақсад қилади.

Университетда талабгорларни қабул қилиш кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари асосида асосида қуйидаги таълим йўналишлари асосида амалга оширилади:

🔸Иқтисод;

🔸Миллий ғоя, маънавият асосалари ва ҳуқуқ таълими;

🔸Нефт ва газ иши;

🔸Бошланғич таълим;

🔸Мактабгача таълим.

Университетда таълим жараёнлари амалиёт ва ишлаб чиқариш билан узвийликни таъминлаган ҳолда ECTS – Европа кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, ўқув жараёнлари миллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқув жараёнлари энг замонавий ва сифатли таълим олиш имконини берадиган, ўзида барча имконият ва қулайликларни мужассам этган Замонавий кампусда ташкил этилади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Бундан ташқари, ҳафтасига 4 кунлик ўқув машғулотларининг олиб борилиши ва 5-куни бугунги рақобат муҳитида асосий мезонлардан бири бўлган Self development –шахсий ривожланиш куни этиб белгиланганлиги, мунтазам равишда муваффақиятли, машҳур шахслар билан ушрашувлар, Business breakfastлар ташкил этиб борилиши университет томонидан яратилган ажойиб имконият саналади.

Шу билан бир қаторда, талабалар учун илғор хорижий компанияларга 6 ойлик стажировкалар ташкил этилиши, халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловларда муносиб иштирокнинг автомобиль билан тақдирланиши талаба-ёшлар учун келажакни муносиб қуришда самарали пойдевор саналади.

Яна бир муҳим жиҳат – талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш университет фаолиятининг асосий йўналишларидан бири саналади!

Хусусан, тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида бир неча қисмларга бўлиб тўлаш имконияти яратилган, ўқув семестрини аъло баҳоларга якунлаган талабалар кейинги семестрдан гранд асосида ўқишларини давом эттиришлари мумкин. Бундан ташқари, юқори натижаларга эришган, фаол ва билимли ёшлар ректор стипендияси билан ҳам тақдирланади. Умуман олганда, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби имкониятлар бугунги иқтисодиёт шароитида мотивация ҳисобланади.

Талабгорлар республика олий таълим муассасаларига Давлат тест маркази томонидан ўтказилган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, Университет томонидан белгиланган қабул ўринлари ва ўтиш баллари асосида қабул қилинади.

Қарши халқро университети халқаро стандартлар асосида сифатли таълим олишга чорлаб, Сиз ёшларни ўзи сафида кўришдан беҳад миннатдорлигини изҳор этади!