Зиёли ва Жаннатмакон кўчасидаги танқидий ҳолатлар назоратга олинди
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Қарши тумани Мирмирон маҳалласи "Обод маҳалла" дастури доирасида бажарилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари "Зиёли" кўчасига етиб бормаганлиги бўйича қилинган мурожаатлар туман ҳокими ўринбосари томонидан жойига бориб ўрганилган.
Ўрганишлар давомида қайд этилишича, "Мирмирон" МФЙ Зиёли кўчаси саноат зонаси ҳудудида, бир томондан темир-бетон ишлаб чиқарувчи завод, иккинчи томонида эса вилоят Наркология шифохонаси жойлашган. Уй-жойлар мавжуд кўчаларнинг 800 метр қисми қум-шағал аралашмаси билан таъмирланган. Шунингдек, Зиёли кўчасининг 250 метр узунликдаги таъмирталаб ички йўли цемент-бетон қопламаси билан таъмирланиши 2023-йил дастурига киритлди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаоли Дилшод Набиев томонидан эълон қилинган Жаннатмакон кўчасида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бажарилган ишлар чала ташлаб кетилганидан шикоят қилинган мурожаат тезда ўрганилиб, сув ўтказиш қурилиш ишлари якунланди. Ҳозирда ички йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.