May 20, 2020

"Картография" илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасида КОРРУПЦИЯГА қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Давергеодезкадастр қўмитасининг 2018 йил 2 ноябрдаги "Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 641-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда "Картография" ИИЧД корхонасида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, корхонага киришда “Коррупцияга қарши курашиш бурчаги” ташкил этилди.

  • Ушбу “Коррупцияга қарши курашиш бурчаги”да Давергеодезкадастр қўмитасининг 2018 йил 2 ноябрдаги 641-сонли буйруғига асосан коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича бажарилган хизматларни рағбатлантиришнинг белгиланган меъзони, Давергеодезкадастр қўмитаси ва "Картография" ИИЧД корхонасининг ишонч телефон рақамлари ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда корхона томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган ҳужжатлар акс эттирилган.
  • Бундан ташқари корхонага ташриф буюраётган юридик ва жисмоний шахслар учун корхонанинг хизмат кўрсатиш сифати ва йўл қўйилаётган ва қўйилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни бартараф этишга қаратилган сўровномаларни тўлдириб, ишонч қутисида қолдириш имконияти яратилган.
  • Шу билан бир қаторда корхонада фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, ишга қабул қилинаётган ҳар бир янги ходим билан Давергеодезкадастр қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларига риоя этиш хақидаги келишув шартномаси имзоланади ҳамда ушбу белгиланган талабларни бузган тақдирда тегишли чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантирилади.