Коронавирусга қарши курашиш бўйича белгиланган янги чекловлар.
Жорий йил 6 апрелдан эътиборан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилганлиги муносабати билан шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан, Термиз деҳқон озиқ-овқат бозорида аҳолига яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланганлиги (иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно), ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилиши, 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилганлиги маълум қилиниб, ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши юзасидан маруза қилинди.