December 7, 2019

"Сурхон соҳили" МФЙда “Ҳуқуқий ахборот куни”

Ҳуқуқий саводхонликка эришиш учун, аввало, ҳуқуқий тарғибот самарали бўлиши керак. Хозирда, халқимизни ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган турли тадбирлар олиб борилмоқда.

Маълумки, жойларда шаҳар адлия бўлими томонидан мунтазам равишда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан аниқ дастурлар асосида инновацион усуллар, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланган ҳолда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги маҳалларда ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирларидир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режа-жадвалга асосан Термиз шаҳридаги “Сурхон соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг 7 декабрь куни шаҳар адлия бўлими ходимлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида "Ҳуқуқий ахборот куни" тадбири ўтказилди.

    Тадбирларда шаҳар адлия бўлими масъул ходими Ҳ.Абдурахмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан “Конституция-бош қомусимиз” мавзуси ҳамда “Сайлов кодекси – демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусига бағишланган маърузаси эшитилди,

Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун сайёр қабул ташкил этилиб, фуқаролар томонидан берилган саволларга хуқуқий тушунтиришлар берилди.