Даъво қаноатлантирилди
Шаҳар адлия бўлимининг аралашувидан сўнг ойлик иш ҳақи пуллари тўлаб берилди.
Шаҳар адлия бўлими ходимлари Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқдалар.
Хусусан, Термиз шаҳрининг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Чариеванинг Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаб келганлигини бироқ, коллеж маъмурияти унга 2019 йил июль ойининг ойлик иш ҳақини бермаётганлигидан норози бўлиб, Адлия бошқармасига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаронинг мурожаати асосли деб топилди ва мурожаат муаллифининг манфаати кўзланган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза киритилди.
Даъво ариза фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, суд ҳал қилув қарорига асосан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро Г.Чариеванинг 2019 йилнинг июль ойи ойлик иш ҳақи шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан ундириб берилди.
Термиз шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Ҳ.Абдурахмонов