December 20, 2019
Сайёр қабуллар
Бугунги кунда Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз функционал вазифаларини амалга ошириб хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Аҳоли муаммолари билан ишлашда, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида тасдиқланган режа-жадвалга асосан Термиз шаҳридаги "Юлдуз", “Наврўз”, “Паттакесар” ва “Саҳоват” маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари шаҳар адлия бўлими ходимлари, шаҳардаги давлат нотариал идора ходимлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Шунингдек, тадбир давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга хуқуқий тушунтиришлар берилди.