"Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид"
Жорий йилнинг 29 февраль куни Термиз давлат университетида Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг юзаси юзасидан "Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид" мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбир жараёнида 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўтаришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги алоҳида қайд этилди.