Ёш сайловчилар даврасида
2019 йилнинг 29 ноябрь куни Термиз шаҳридаги 3-сонли мактабда Сурхондарё вилояти мудофа ишлари бошқармаси, Республикаси қуролли кучлари жамоатчилик кенгаши, Термиз шаҳар адлия бўлими, Ёзувчилар кенгаши вилоят бўлими бошлиғи, шаҳар "Нуроний" жамғармаси раисм ва Термиз давлат университети ходимларилари билан ҳамкорликда “Сайловда фаоллик асл ватанпарварликдир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Республикаси қуролли кучлари жамоатчилик кенгаши, Термиз шаҳар адлия бўлими ва Термиз давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этди. Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи Абдусалим Жабборов – “Ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш”, “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” каби мавзуларда маъруза қилди.
Тадбир давомида Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, унда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш мақсадида театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар тайёргарликнинг оддий ва самарали усулларини қўллаш бўйича чиқишлар қилиниб, бир нечта усул ва услублар намойиш қилинди.
Тадбир меҳмонларига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида, мусиқий оркестр концерт дастури билан якунланди.