December 7, 2019

Конституция – бахтимиз кафолати

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан 2019 йилнинг 07 декабрь куни Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Термиз шаҳар адлия бўлими масъул ходими Ж.Чориев “Конституция-бош қомусимиз”, "Адлия сайловга чорлайди" мавзуларида маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар хусусида кенг тушунчалар берилди. Бош қомусимиз ва қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинлик ва мажбуриятларнинг тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.