December 7, 2019

"Адлия сайловга чорлайди"

Мамлакатимизда кутиб олинаётган "Конституция қабул қилинганлиги куни байрами ва муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар муносабати билан 06.12.2019 йилда шаҳардаги 9221-сонли ҳарбий қисмда Сурхондарё вилояти мудофа ишлари бошқармаси, Республика қуролли кучлари жамоатчилик кенгаши, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети Термиз филиали ўқитувчи ва ходимлари иштирокида Термиз шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Конституция тарихи унинг қабул қилиниши, мазмун-моҳияти ҳамда бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тушунчалар, ҳарбий хизматчилар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнидаги фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир иштирокчиларидан тушган саволларга атрофлича тушунтириш ва жавоблар берилди.