Нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳуқуқий кўмак
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва “Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда жойларда семинар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу режа асосан нодавлат нотижорат ташкилотларига "Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат грантини ажратиш тартиби, ушбу грант лойиҳаларида иштирок этиш шартлари" мавзусида семинар учрашувлари ўтказилиб келинмоқда
Жумладан, жорий йилнинг Термиз, Ангор ва Қизириқ туманларида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари билан семинар учрашувлар ўтказилиб, ташкилот вакилларига Грантлар ажратишнинг тартиби, танловда иштирорк этиш шартлари ҳамда уларнини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Келгусида уларнинг фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа қонун хужжатларини қўллаш амалиётини шакллантириш юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Ушбу семинар учрашувлар келгусида вилоятимизнинг қолган туманларида ўтказилиши режалаштирилган.