June 25, 2020

"ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ"

Термиз шаҳар прокуратурасида ZOOM иловаси орқали онлайн тарзда шаҳар прокурори ва шаҳар адлия бўлим бошлиқларининг “Ёшлар билан учрашуви” ташкил этилди.

Масъуллар миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритишди.

Шаҳар прокурори Х.Маматқуловнинг ёшлар ҳуқуқбузарликлари, жиноятчилигига доир аниқ мисоллар келтириб, жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари хусусида берган маълумотлари барчанинг диққат-эътиборида бўлди.

Шунингдек, шаҳар адлия бўлим бошлиғи А.Жабборов ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти, ёшлар учун қонунчиликда яратилган имкониятлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, ҳар бир ёш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга ёшларнинг ОТМга ўқишга кириш, ишга жойлашиш ҳақидаги ҳамда ҳуқуқий масалалар билан боғлиқ саволларига тегишли жавоблар, ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.