December 5, 2019

Конституция-бош қомусимиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллигини нишонлаш муносабати билан 2019 йилнинг 05 декабрь куни Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти мудофа ишлари бошқармаси, Республика қуролли кучлари жамоатчилик кенгаши, Термиз харбий прокуротураси, Термиз шаҳар адлия бўлими, Ёзувчилар кенгаши вилоят бўлими ҳамда Республика Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда байрам тадбири ўтказилди.

Термиз шаҳар адлия бўлими масъул ходими Ҳ.Абдурахмонов ва Термиз харбий прокурори катта ёрдамчиси Ғ.Махкамовлар – “Конституция-бош қомусимиз”, “Ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш” мавзусиларда маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар хусусида кенг тушунчалар берилди. Бош қомусимиз ва қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинлик ва мажбуриятларнинг тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида, мусиқий оркестр ҳамда санъаткорлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш этдилар.