Тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор фуқаролар учун онлайн семанар ўтказилди.
Маълумки, Президентимизнинг 2019 йил август ойидаги тегишли Фармон ва қарорларига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериладиган бўлди.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан, Термиз шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Термиз шаҳар филиали ҳамда шаҳар қурилиш бошқармаси мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси бўйича жорий йилнинг 22 июнь куни шаҳардаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиш ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартиби тўғрисида онлайн семинар ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.