June 25, 2020

1х вет - букмекерлик аср балоси

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни “1х вет” букмекерлик тўғрисидаги тушунчаларини ошириш, ҳар хил онлайн ўйинларга қизиқиб адашиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида “1х вет - букмекерлик аср балоси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи ҳарбий хизматчилари, гуруҳ бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Юсупов Зуфар Юсупович, Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Жабборов, Давлат хавфсизлик хизмати ва Термиз ҳарбий прокуратруаси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Хозирги кунда дунёдаги глобаллашув шароитида ахборот-коммуникатция технологияларини ривожланиши натижасида рақамли иқтисодиёт оммалашиб, турли кўринишдаги пул маблағлари ишлаб топиш имконини берувчи ахборот тармоқлари ёки қизиқарли ўйинлар пайдо бўлаётганлиги ҳарбий хизматчиларнинг ҳам қизиқтирмасдан қолмайди.

Ўрганишлар тахлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги вақтларда қўшинларда ҳарбий хизматчиларнинг интернет тармоғи орқали “1х вет” букмекерлик идораларида рўйхатдан ўтиб, катта миқдордаги пул маблағлар тикиши, онлайн казинолардан бонуслар ва преференциялар олиш мақсадида хизматдошларини ҳам онлайн тотализаторга жалб қилаётганлиги ҳолатлари маълум бўлмоқда.

Мазкур ҳолат, молиявий етишмовчилик ёки турли ижтимоий-маиший муаммоларни бошидан кечираётган ҳарбий хизматчиларнинг онлайн казиноларга пул тикиб қарздорликларини ортиб кетишига ва шахсий таркибнинг ахлоқий-рухий холатига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда бўлинмаларнинг жанговар шайлигига путур етказиши мумкинлигини хулоса қилиш мумкин.

Шу бн биргаликда, кимор ва таваккалчилик бн боглик уйинлар хамда уларни ташкиллаштириш ва уларнинг салбий окибатлари ун УзР МЖтК ва ЖКда назарда жааобгарликлар хакида хукукий тушунтиришлар берди...