Албер Камю ҳикматлари
Албер Камю иқтибослари:
Менинг атеистлигим ҳақида гапиришларини тез-тез ўқиб тураман. Мен учун бу сўзлар ҳеч нимани англатмайди, улар мазмунсиздирлар. Мен Худога ҳам ишонмайман ва атеист ҳам эмасман.
Буддизм, бу динга айланган атеизмдир. Нигилизмдан кейин қайта туғилиш. Гўё ягона ҳолат. Ва пухта ўйлаб кўриш учун бунга арзийди ҳам, айниқса, биз каби нигилизмга қарши курашувчиларга.
Одамларни ёмон кўришдан кўра ёқтиришга асослар кўпроқдир.
Яхши кўрган мавжудоти бир куни ўлишидан инсон азобланади, деб ўйлашади. Бироқ ҳақиқий азоб анчагина кичкина: бошқа азобланмаётганлигингни сезиш дардлидир. Ҳатто азоб-уқубат мазмундан маҳрум.
Одамлар ўзини қонунни ҳурмат қилаётгандай қилиб кўрсатишади, аслида улар фақат кучга бўйсунадилар.
Мен сенинг келишингни билсам, қанча бўлса ҳам кутишга тайёрман.
Кимдир мавҳумликни кўрган жойда, бошқа биров ҳақиқатни кўради.
Ёлғон гапирмасликни биладиган одам озоддир.
Инсонлар қўрқоқлар қуршовида қолганида ўзини ёлғиз ҳис этади.
Умидсизликка одатланиш умидсизликнинг ўзидан ҳам ёмон.
Бойликнинг асири бўлгандан кўра озод камбағал бўлган яхши. Табиийки, одамлар ҳам бой, ҳам эркин бўлгиси келади, баъзан шунинг учун камбағал қулларга айланадилар.
Демократия бу – кўпчилик қонунияти эмас, балки озчиликни ҳимоя қилиш қонунидир.
Одамда она ягона-ку!
Нима қилсанг ҳам, бари бир бирор нарсада гуноҳкор бўлиб чиқаверасан.
Севилмаслик бу фақатгина омадсизликдир. Бахтсизлик – севмасликдадир.
Даҳолик ўзининг чегарасини биладиган ақлдир.
Тафаккур дунёни ўзгартириши учун у аввал ўз ижодкорининг ҳаётини ўзгартириши керак.
Одам хоҳишни жиловлаб олмагунича, ҳеч нарсани ўзига бўйсундира олмайди.
Инсон сўзда эмас, балки амалда ўз уқубатлари билан танҳо қолишни, қочиб қутулиш истагини жиловлашни, бошқалар ўзи билан азобларини «баҳам кўриш» хаёлларига берилмасликни билса - энди унинг бирор нарсани ўрганиши шарт эмас.
Агар адолат ва онам орасидан бирини танлаш керак бўлса, мен онамни танлайман.
Канал: Китобхон кундалиги