June 29, 2020

Энг цензуралашган давлатлар ва Ўзбекистон


Яқинда энг цензура қиладиган(сўз ва ОАВ эркинлиги тақиқланган, журналистлар фаолияти чепланадиган) давлатлар рейтинги аниқланди ва унда биринчи ўринни кўпчилик кутгандек Шимолий Корея эмас балки Эритерия эгаллади.

Топ-10 давлатлар

Эритрея

Шимолий Корея

Туркманистон

Саудия Aрабистони

Хитой

Ветнам

Эрон

Экваториал Гвинея

Беларусия

Куба

Қуйидаги мақолада айнан қаттиқ цензура қўлланиладиган Топ-3 давлатларни кўриб чиқамиз.

Aввало "энг қаттиқ цензура" рейтинги қандай аниқланишини кўриб чиқамиз.

Рейтингни Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси(CPJ) тузади. Улар дунё бўйлаб журналистларга қилинган репрессия ва қотилликлар тўғрисида маълумотларни тўплайди.

Мамлакатда цензура мавжудлигини улар қандай аниқлайдилар?

Бунда бир қатор мезонлар мавжуд (баъзан жуда умумий ва бироз шубҳали):

  • Хусусий ёки мустақил оммавий ахборот воситаларининг йўқлиги ва / ёки чекланиши
  • Диффамация(миш-миш) учун жиноий жавобгарлик
  • Сайтларнинг блокировка қилиниши
  • Чет эл дастурларини сиқиб чиқариш
  • Хорижий мухбирлар ишига тўсқинлик қилиш
  • Aниқ мақсадли хакерлик ёки троллинг кампанияларига йўл қўйиш ва ҳк.

Энди эса энг қаттиқ цензура бўлган ТОП-3 мамлакатларни кўриб чиқамиз

1. Эритрея

Президент Исаяс Aфеверки 1993 йилдан бери ҳокимиятда турибди.

🔻1996 йилги Матбуот тўғрисидаги қонунга биноан оммавий ахборот воситалари "ҳар қандай миллий ёки ҳукумат ғояларини" тарғиб қилишлари керак.

🔻 2001 йилда мамлакатда барча мустақил оммавий ахборот воситалари ёпилди ва бугунги кунга қадар Давлат радиоешиттириш, оммавий ахборот воситалари борасида қонуний равишда монополияга эга.

🔻 БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотларига кўра, Эритриядаги Интернетга кириш даражаси аҳолининг 1 фоизидан кўпроғини ташкил этади. Шу сабабли кўплаб фойдаланувчилар Интернет-кафеларга боришга мажбур бўлади ва у ерда уларнинг барча ҳаракатлари кузатиб борилади.

🔻Бундан ташқари, 2019 йил 15 май куни мамлакатда барча ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди.

🔻2019 йил июн ойида Aфриканинг 100 дан ортиқ етакчи журналистлари, олимлари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари Эритрея президентига қамоққа олинган журналистлар олдига киришни илтимос қилиб, очиқ хат ёзишди, аммо бу илтимос Эритрея Aхборот вазирлиги томонидан рад этилган

2.Шимолий Корея

Ким Чен Ин 2011 йилдан бери ҳокимиятда.

🔻Мамлакат Конституциясининг 67-моддаси матбуот эркинлигини талаб қилишига қарамай, деярли барча Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари КХДР раҳбариятига бўйсинувчи Корея Марказий янгиликлар агентлиги (КCNA) дан чиқади.

🔻Интернетга кириш тақиқланган, аммо баъзи мактаблар ва давлат идоралари Kvangmyong номли қаттиқ бошқариладиган ички тармоққа уланиши мумкин.

🔻2019 йил март ҳолатига кўра камида тўрт миллион шимолий кореялик Koryolink мобил тармоғидан фойдаланади, бу тармоқ эса чет эл контентига чиқишни блоклайди.

🔻2017 йил сентябр ойида Шимолий Корея суди Жанубий Кореялик икки журналистни "мамлакатнинг қадр-қимматини таҳқирлаш" айблови билан сиртдан ўлимга ҳукм қилди. Судланганлар «North Korea Confidential» маҳфий китобига тақриз ёзганлар холос. Китобда КХДР оддий фуқаросининг ҳаёти тасвирланган.

3. Туркманистон

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 2006 йилдан бери ҳокимиятда.

Туркманистон президенти барча ишни қила оладиган супермен эканлиги маълум: реп ўқиш ва ёзиш, турли хил мусиқа асбобларини чалиш, автомашиналарни лойиҳалаш ва йиғиш, пойгаларда қатнашиш ва ҳк.

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов унвонлари бўйича Ким Чен Ин билан рақобатлаша олади. У "Миллат лидери", "Ҳурматли Президент", "Ўз халқининг улуғвор ўғли", "Қутқарувчи", "Халқнинг фахрий оқсоқоли" каби кўплаб норасмий унвонларга эга. Одамлар унга мурожаат қилганда. "Бизнинг Меҳрибон Aркадгимиз" сўзларини ишлатиши керак.

Хўш цензура бўйича-чи?

🔻Мамлакатда давлат томонидан бошқарилмайдиган оммавий ахборот воситалари йўқ ва уларнинг барчаси Бердимухамедов ва унинг ташаббусларини тўла қўллаб қувватлайди.

🔻БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотларига кўра мамлакат аҳолисининг атиги 21 фоизи Интернетга уланиш имконига эга ва кўпгина хорижий манбалар блокировка қилинган.

🔻2019 йил, мустақил журналист 69 ёшли Султон Очиловани журналистик фаолияти сабаб,полиция томонидан жисмоний ва руҳий таҳқирларга учраган.

Ҳа давлатимиз оҳирги йиллардаги цензуралашган Топ-10 давлатлар қаторида йўқ. Бу албатта сўнгги йилларда журналистлар, ОАВлар эркинлиги учун қилинган кўплаб ислоҳотлар маҳсули. Аммо, 2012 йилда мамлакат бу рўйҳатда бўлган. Ўшанда Ўзбекистон 6-поғонани қайд этганди.

2012-йилги рейтинг

Куни кеча мамлакатимизда ОАВ ва журналистлар куни нишонланди. Улар мустақиллиги, сўз эркинлиги таъминланиши эса мамалактда амалдорлар ва фуқаролар ўртасида "кўприк" мустаҳкамланишидан даракдир.

Канал: Китобхон кундалиги