June 11, 2020

KitobSizniki.uz online kitob do'konining kitoblari ro'yhati:

Бу мўъжаз тўплам бошлиқларнинг ҳаёти ва фаолияти давомида учрайдиган муаммолар, шунингдек, уларнинг ечимларига доир тажрибали лидер ҳисобланган Жон Бальдонининг лўнда маслаҳатларини ўзида мужассам қилган. Маслаҳатларда амалий ва тактик жиҳатлар кўзда тутилган. 20 000 сўм
Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз. Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз. Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган. 19 000 сўм
Айни дамларда ҳаётнинг абадийлигини аниқ ҳис этаяпман. Ҳеч ким ўлмайди, айни ҳаётда кимки бир-бирини севган бўлса, ундан кейин ҳам учрашадилар. Вужуд, исм, аслият -барчаси ўзгарса-да,бир нарса оҳанграбодек бизни бир-биримизга тортаверади: муҳаббат абадий қовуштирувчидир. 33 000 сўм
Ҳар ким ўз фарзандига билганича таълим-тарбия беради. Бу борада ҳамманинг ўз қараши бор. Аммо келажак кимнинг йўли тўғрироқ эканини, албатта, кўрсатади... Мазкур китобда бой ва камбағал тоифадаги оталарнинг фикр-мулоҳазаларини, бу хусусдаги тамойилларини келтирар эканмиз, сиз азизларда солиштириш имкони мавжуд бўлади.
Болажонлар учун энциклопедиялар тўплами 20 000 сўм ва инглиз тилидан шеър ва қўшиқлар 10 000 сўм
Роберт Кийосакийнинг асарлари шу кунга қадар энг кўп чоп этиладиган нашрлар рўйхатидан тушмай келмоқда. Бу китобда муаллиф сармоя қилишнинг асосий қоидалари ва муваффақиятли бизнес олиб бориш сирлари баён этилган. Ундан олинган иқтибослар эса миллионлаб кишилар учун муаваффақиятнинг ҳақиқий қонуни сифатида хизмат қилиб келмоқда. 20 000 сўм
Дейл Карнеги асарлари орқали безовталикдан қутилиш, дўст ортириш ва нутқ сўзлашни ўрганиш учун жуда керакли китоб. Китоб тили жуда содда ва кўплаб хаётий мисоллар орқали тушунтирилган. 20 000 сўм
Эҳ қанийди, пулни тасаввур қилиш билан иш битса. Ҳаракат қилмасдан, пулни хаёл қилиб ўтирганингиз билан бир иш битадими?... Ушбу китобда айнан қандай ҳаракат қилиш лозим, ишни нимадан бошлаш керак, реклама, ҳуллас барчаси тўлиқ ўргатилган... 13 000 сўм
Шундай китоблар борки, уларни ўқиш урфга айланади. Шундай китоблар борки, уларни ўқиш шарт бўлади. Яна шундай китоблар борки, уларни ўқимаслик йўқотиш ҳисобланади. 22 000 сўм
"Алкимёгар" романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишдаги ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина таалуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак Йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир. 16 000 сўм
Конфуций таълимоти марказида «муруwатли зот» туради. У ҳукмрон табақанинг идеал вакили бўлиб, Конфуций таълимоти ёрдамида ўзида жамият фаровонлигини таъминлай ва маънавий асосларини ифодалай оладиган олижаноб фазилатларни шакллантирган. 12 000 сўм
Ушбу китобда дунёга машҳур 100 кашфиётчи ҳақида қисқача ва зарур маълумотлар келтирилган. 14 000 сўм
Болажонлар учун эртаклар. 12 000 сўм
Жон Кехо 1975 йилдан бошлаб инсон мияси фаолиятини ўрганиш ва англаш учун уч йил сивилизасиядан узоқда, ўрмонда яшади. Турли илмий ва диний манбалардан йиғилган маълумотлар, шунингдек кузатиш ва тажрибалари асосида ўзининг дастлабки онг салоҳиятини ғоят муваффақиятли ривожлантириш дастурини ишлаб чиқди. 1978 йили ишлаб чиққан тамойиллар асосида одамларни ўқита бошлади. 1980 йилдан бошлаб унинг маърузалари бутун дунёда катта эътибор қозонди. 20 000 сўм